"ПСЖ" клуби Нотр-Дам де Пари қайта тикланишига кўмак беришни ваъда берди

"ПСЖ" клуби ёниб кетган Нотр-Дам де Пари соборининг қайта тикланиши бўйича баёнот билан чиқди.

"Нотр-Дам де Пари соборининг бир қисмини йўқ қилган ёнғиндан кейин, "ПСЖ" клуби барча парижликлар, Франция ва бутун дунё аҳлининг ушбу ҳалокатда туфайли дардига шерик бўлмоқда.

Клуб аллақачон ўзининг асосий эгалари, асосий ҳамкорлар ва катта сонли оммани йиғиб соборни қайта тиклаш учун керак бўладиган маблағни йиғиш учун иштирок этишни тарғиб қилмоқда.

"ПСЖ" клуби Париж ёнғин хавфсизлиги жамоасига ҳурматини бажо келтиради. Уларнинг ҳаракатлари эвазига талофотларнинг масштаби камайишига эришилди. Клуб ўт ўчирувчиларга ҳам кўмак беради", - дейилган баёнотда

ПСЖ
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жан-Пьер Папен: "ПСЖ" клубининг асосий қуроли Неймар эмас, балки Мбаппе ҳисобланади
07:12
Неймар Бразилия термасидан четлатилиши мумкин
19:11
Неймар умумий гуруҳга қайтди
06:16