Расман! "Нефтчи" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров истеъфога чиқарилди

Бугун "Нефтчи" қароргохида Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Севара Дехқонова бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан мавсум аввалидаги жамоанинг қайт этаётган муваффақиятсиз ўйини тахлил этилди.
Шунингдек йиғилишда шу кунга қадар жамоани бошқариб келаётган Бахром Хайдаров оилавий шароити туфайли ўз аризасига биноан истеъфога чиқарилди. Хайдаров ўрнига эса вақтинчалик бош мураббийлик вазифаси Абдусамад Дўрмонов топширилди.

Ушбу мураббий хам жамоага бегона эмас. "Нефтчи" жамоасининг беш карра мамлакат чемпионлигини қўлга киритилишида хам Дўрмонов ўзининг улкан хиссасини қўшган футболчи хисобланади.

Илҳом Зайлобидинов Диёр Алижонов ва Хислат Чилматов бош мураббийга ёрдам беришда давом этади.

Ўқилган: 2429
Маҳаллий мураббийлар Нефтчи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Футзал. 9-тур учрашувлари тақвими
06:43
Элдор Шомуродов: Орзулар ушалиши керак. "Ростов" раҳбариятига миннатдорчилик билдириб қоламан
10:32
Шота Арвеладзе: Қийин йилда бизга ёрдам берган ҳаммага раҳмат
21:18