"Локомотив"дан болажонлар учун ажойиб тадбир

Бугун “Локомотив” стадионида болалар ва оммавий футболга бағишлаб кичик тадбир ташкил қилинди.

Маълумки, бундай тадбирлар ФИФА ва ОФК миқёсида кўплаб давлатдарда ўтказиб келинади. Хусусан FIFA Forward, AFC Grassroots каби тадбир шулар жумласидан. Бугунги тадбир ҳам ёш болажонларда футболга бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида ташкил қилинди.

“Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари билан ўтказилган ўзига хос футбол куни фестивалида 50дан зиёд болалар иштирок этишди. 2006, 2007, 2010 ва 2013 йилда туғилган болажонлар қатнашган тадбир стадионга ташриф буюрган ота-оналарга ҳам маъқул келди.

Энг қизиғи эса болаларнинг “Локомотив” аcосий таркиб футболчилари Жамшид Искандеров, Диёр Туропов, Даврон Ҳошимов ҳамда Авазбек Ўлмасалиевлар билан футбол ўйнашгани бўлди. Бунда тўрт нафар асосий таркиб футболчимиз бутун майдон бўйлаб 50 болага қарши тўп тепишди. Бир сўз билан айтганда, ушбу тадбир ниҳоятда қизиқ ва болаларнинг эсида қоларли даражада ўтди.

ўзбек футболи локомотив

детский футбол

локомотив ташкент bolalar futboli

детский футбол россии

детский футбол ташкенте

Ўқилган: 1836
Болалар футболи Локомотив

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига. “Навбаҳор” Навоийда “Қизилқум”ни мағлуб этди
00:35
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Хорватияда йиғин ўтказади
10:40
Про лига. 15-тур расмийлари
00:05