Европа Чемпионлар лигаси. Бугун чорак финал жавоб учрашувлари бошланади

Бугун Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг чорак финал жавоб учрашувларига старт берилади. Европанинг икки шаҳрида бир-биридан қизиқарли бўлган ўйинлар бўлиб ўтади.

Жумладан, уларнинг биринчиси Туринда маҳаллий "Ювентус" ҳамда Амстердамнинг "Аякс" жамоалари ўртасида кечади. Биринчи баҳсда ушбу клублар 1:1 ҳисоби қайд этишганди. Бугун "Юве"ни 0:0 ҳисоби ҳам қониқтиради. Аммо, ҳужумкор ўйинни ёқтирадиган бу жамоалар 0:0 ҳисобига кўнишармикан? Йўқ, албатта! Бугун ғолиб номини билиб оламиз.

Иккинчи ўйин Каталонияда бошланади. "Барселона" футболчилари кучга ва руҳиятга тўлиб турган "Манчестер Юнайтед"ни кутиб олишади. Ҳа, дастлабки баҳсда "Месси ва ко." "қизил иблислар"ни сафарда 1:0 ҳисобида ютиб келганди. Бу сафарчи, деган савол бор кўпчиликда. Бу саволга жавобни ҳеч ким олдиндан айтиб бера олмаса керак. Сабаби, футбол кутилмаган натижаларга бойдир.

Хуллас, Тошкент вақти билан соат 00.00 да бошланадиган ўйинларни кутамиз, кузатамиз.

ЕЧЛ, чорак финал. Жавоб учрашувлари

Ювентус (Италия) – Аякс (Голландия)
Барселона (Испания) – Манчестер Юнайтед (Англия)
Порту (Португалия) – Ливерпуль (Англия)
Манчестер Сити (Англия) – Тоттенхэм Хотспур (Англия)

Аякс Барселона Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Юнайтед Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Боруссия Д" – "Интер" ва бошқа ўйинлар таркиблари
00:06
Сэр Алекс Фергюсонни ЕЧЛ финалини сотганликда айблашди
04:38
"Аякс" феномени давом этади, Лондонда "Тоттенхэм" ҳам мағлуб этилди. Шарҳ, статистика ва видео
01:57