"Арсенал" сафарда камчилик қолган "Уотфорд"ни таслим этди

Англия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган "Уотфорд" – "Арсенал" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Викарэдж Роуд” стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ лондонликлар ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Пьер-Эмерик Обамеянг рақиб дарвозабонининг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.

Устига-устак бир дақиқа ўтиб мезбонлар вакили Трой Дини қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Қолган дақиқаларда ташаббус меҳмонлар томонида бўлсада, майдон эгалари ҳам бир нечта қулай имкониятларга эга бўлишди. Бироқ ўйин сўнггига қадар ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, ушбу ғалабадан сўнг Унаи Эмери шогирдлари очколарини 66тага етказиб олган ҳолда тўртинчи ўринга кўтарилиб олишди.

АПЛ, 34-тур

Уотфорд – Арсенал 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 10 Обамеянг.

Уотфорд – Фостер, Янмат, Мазина (Сема, 86), Кэткарт, Фемения (Саксесс, 59), Дукуре, Капу, Хьюз, Кабаселе, Дини, Грэй.

Арсенал – Лено, Мустафи, Мавропанос (Гендузи, 59), Косьельни, Монреаль, Рэмзи (Мэйтленд-Найлз, 68), Ивоби, Джака, Торрейра (Озил, 46), Мхитарян, Обамеянг.

Огоҳлантиришлар: Капу (54), Хьюз (86).

Четлатиш: Дини (11).

Учрашувдаги ягона голни томоша қилинг:

Англия чемпионати Арсенал
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Арсенал" сафарда кичик ҳисобда "Эвертон"га ютқазиб қўйди. Шарҳ, статистика ва видео
19:49
АПЛ, 28-тур. «Челси» Лондон дербисида «Тоттенхэм»ни енгди, «Арсенал»да йирик ғалаба
09:52
"Арсенал" Лондонда "Ньюкасл"га имкон қолдирмади ва учинчи ўринга кўтарилиб олди
06:03