Вальверде: "МЮ"да ғолиблик менталитети бор. Биз "Барселона" яхшироқ эканлигини исботлашимиз керак

"Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Европа чемпионлар лигаси 1/4 финал "Манчестер Юнайтед" жамоасига қарши жавоб ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"МЮ" жорий мавсум чемпионлар лигаси доирасида сафарда ўтган тўртта ўйиннинг учтасида ғалаба қозонди. Улар "Ювентус", "ПСЖ" клубларини сўнгги дақиқаларда таслим қилди. Биз ўз ўйинимизга диққатни қаратишимиз керак.

Биз сафарда тўп киритдик, лекин ўйин тақдири ҳал бўлганича йўқ. Рақибнинг гол урмаслигига ҳаракат қилиб ўзимиз тўп киритишга интиламиз. Бизнинг мақсад – устунликка эга эканлигимизни ўйламасдан гол уриш.

"Манчестер Юнайтед" клубида даража ва ғолиблик менталитети бор ва айнан шунинг учун ҳам биз улардан устун эканлигимизни кўрсатиш лозим.

Улар ўйинни ҳужумкор руҳда бошлайдими, йўқми билмадим. "МЮ"нинг бошқа сафар ўйинларида амалга ошириб кўрган ишларини усулларини тасаввур қилиб кўрмоқдаман.

Рақибимизнинг кучли тарафларини биламиз ва бундай футбол намойиш қила олмаймиз, бунда навбат билан хавфли вазиятлар кўпайиб кетади. Югуришга жой бўлса "МЮ" яхши ўйин намойиш қилади.

Месси чемпионлар лигаси чорак финалларида 2013 йилдан буён гол урмаяпти? Статистика бор йўғи тарих ҳақида гапиради, келажакдан эмас. Бу ҳаммамиз учун қўшимча куч бағишлайди.

Кейинги босқичга чиқишга умид қиламиз, лекин бизнинг рақиб жуда кучли. Ярим финалга чиқиш учун мураккаб ўйин бўлишини тушуниб турибмиз", - дейди мураббий.

Барселона Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Юнайтед Эрнесто Вальверде
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Ювентус” президенти: “Аякс” олдида шляпамни ечаман!
13:08
Месси “Боруссия Д”га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр
20:14
Родриго: "Сантяго Бернабеу" менинг исмимни ҳайқириши – ушалган орзу
02:33