Мбаппе 1:5 ҳисобидаги мағлубият ҳақида: Биз ҳаваскорлардек ўйнадик

“ПСЖ” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Лилль”дан учралган йирик мағлубиятдан (1:5) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўйин майдон марказисиз ўтди, жарима майдонидан жарима майдонигача. Кўп жабҳада ўйин тизгинини қўлга олдик, амо кейинроқ уни йўқотиб қўйдик.

Ютқазиш мумкин, биз барибир чемпион бўламиз, аммо уч, тўрт ёки бешта тўп ўтказиб эмас. Биз янада кучли характер билан ўйнашимиз керак.

Бу бизнинг минусларимиздан бири ва уни тўғирлаш лозим. Биз ҳаваскорлардек ҳаракат қилдик, бундай ютқазиш ярамайди” – дейди Мбаппе.

Килиан Мбаппе ПСЖ Франция чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Неймар қачон сафга қайтиши маълум
14:13
Неймар бугун машғулотларга қайтади, ПСЖ шифокорлари тест қилиб кўришади
11:31
“ПСЖ”нинг саккизта асосий футболчиси “Нант”га қарши ўйнай олмайди
22:06