Ромелу Лукаку: "Барселона"га қарши чин юракдан, керак бўлса тўрт оёқлаб ўйнаш керак

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку "Барселона"га қарши кечадиган ЕЧЛ чорак финал жавоб учрашуви олдидан ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда "Барса" Англияда "МЮ"ни 1:0 ҳисобида енганди.

"Манчестер Юнайтед" ўзининг савиясини кўтариши ва янаям яхшироқ ҳаракатланиши лозим. "ПСЖ"га қарши жавоб баҳсидан ҳам зиёдроқ ўйнашимиз лозим.

Имкониятларни кўкка совуриб бўлмайди. Биз чин юракдан, керак бўлса, тўрт оёқлаб бўлса ҳам ўйнашимиз керак", - дейди Лукаку.

"Барселона" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви эртага тунда Тошкент вақти билан соат 00.00 да бошланади.

Барселона Европа Чемпионлар лигаси Лукаку Манчестер Юнайтед
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Менди "Тоттенхэм"дан учралган мағлубмиятга изоҳ берди
18:41
ЕЧЛ. «Барселона» – «МЮ ва «Ювентус» – «Аякс» ўйинларига ҳакамлар тайинланди
16:27
ЕЧЛ, чорак финал. "Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" ўйинини Жюнайт Чақир бошқарадиган бўлди
15:24