Муроджон Аҳмадалиев мексикалик боксчига қарши рингга чиқади

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жанги қачон бўлиб ўтишини маълум қилди. Унга кўра, спортчимиз 19 апрель куни мексикалик Карлос Карлсонга қарши рингга чиқади. Бўлажак қарама-қаршилик АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 28 ёшли Карлсон шу пайтгача 28 бор жанг олиб борган бўлиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган (14 нокаут) ва 5 бор мағлубият аламини таътиб кўрган. Муроджон Аҳмадалиев эса 5 бор рингга кўтарилиб, уларнинг барчасида зафар қучган. Таъкидлаш жоиз, жанг Тошкент вақти билан 20 апрель куни тонг пайти бошланади.

Бокс
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Кун сайин яқинлашмоқдамиз. Токио Олимпиадасига 500 кун қолди!
22:19
Боксчиларимиз Боку турнирини муваффақиятли бошлашди
12:11
Марокаш Гран-присида умумжамоа бўйича иккинчи ўринни эгалладик
03:50