"МЮ" Эриксенга жуда катта маош таклиф қилмоқда

The Sun нашри берган хабарга кўра, "Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнаси вақтида "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенни сотиб олишга уруниб кўрмоқчи.

"Қизил иблислар" 27 ёшли даниялик футболчини сотиб оладиган бўлса, Эриксен ҳафтасига 290 минг фунт маош олади. Бу эса унинг "Тоттенхэм"даги маошидан нақд 4 баробарга кўп деганидир.

Эслатиб ўтамиз, Кристиан Эриксен учун Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Эриксен жорий мавсумда "Тоттенхэм" сафида барча мусобақаларда 42та учрашувда майдонга тушди ва 8та гол ҳамда 16та голли пасни амалга оширди.

Англия чемпионати Манчестер Юнайтед
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Еврокубоклар учун курашаётган "Фиорентина" бош мураббийсиз қолди
20:29
"Бетис" клуби "ПСЖ" футболчини сотиб олди 2023 йилгача шартнома имзолади
02:56
Икарди бугун «Интер» машғулотларига қайтади
13:17