Элдор Шомуродов: Тўпга текканимдаёқ гол бўлишини билдим

"Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Спартак"ка (2:1) қарши кечган Россия чемпионати учрашувидан кейин ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз 80-дақиқада ғалаба голини уришга муваффақ бўлганди.

"Қанотдан Роман Еременко тўпни яхши кўтариб берди, мен эса бошимни қўйдим холос. Уришим билан гол бўлишини билдим, сабаби тўп ажойиб тарзда учаётганди.

Бош мураббийимиз Карпин менга ҳамиша майдонга чиққанда жамоа учун ҳаракат қилиш кераклигини ва гол уриш лозимлигини таъкидлайди. Ғалаба голини урганимдан хурсандман.

Ростовлик ишқибозлар олдида бироз ҳаяжон бўлади, лекин мен тезда ўзимга келиб оламан", - дейди Шомуродов. 

Легионерларимиз Россия чемпионати Элдор Шомуродов
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

«Сурхон» – «Металлург»: Таркиблар!
12:33
Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа жонли эфирда ташланади
13:56
Тошкентдаги илк хусусий футбол мактаби жамоаси мексикалик рақибларини мағлуб этди
22:52