“ПСЖ” “Лилль” майдонида шармандали мағлубиятни қабул қилиб олди

Франция чемпионатининг 32-туридан ўрин олган “Лилль” – “ПСЖ” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Пьер-Моруа” стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 7-дақиқасидаёқ майдон эгалари олдинга ўтиб олишди, Тома Менье ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Бироқ орадан кўп ўтмай Хуан Бернат мувозанатни тиклади.

36-дақиқада меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолишди, Бернат тўғридан-тўғри қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Иккинчи бўлимда мезбонлар тўртта тўп киритишга муваффақ бўлишди. Уларга Николя Пепе, Жoнатан Бамба, Габриэл Магальяэс ва Жозе Фонтелар муаллиф бўлди.

Шу тариқа, “Лилль” очколарини 64тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринни мустахкамлади. “ПСЖ” (81) пешқадамликдан давом этмоқда.

Лига 1, 32-тур

Лилль – ПСЖ 5:1 (1:1, 4:0)

Голлар: 1:0 – 7, автогол Менье, 1:1 – 11 Бернат, 2:1 – 51 Пепе, 3:1 – 65 Бамба, 4:1 – 71 Габриэл, 5:1 – 84 Фонте.

Лилль – Меньян, Сумаоро (Габриэл, 45), Коне, Фонте, Челик, Шека (Сумаре, 69), Тиаго Мендес, Бамба, Иконе (Руй Фонте, 66), Пепе, Реми.

ПСЖ – Ареоля, Дани Алвес, Бернат, Тиаго Силва (Керер, 16), Менье (Диаби, 24), Дракслер (Курзава, 85), Верратти, Кимпембе, Паредес, Дагба, Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Тиаго Мендес (45), Мбаппе (45), Дракслер (77), Верратти (81).

Четлатиш: Бернат (36).

Лилль ПСЖ Франция чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лига 1. Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
21:03
Мбаппе Франция Кубоги финалидаги ҳаракати учун учта ўйинда дисквалификация қилинди
19:57
Неймар: Ўзимни жасур деб ҳисоблайман ва янги синовларни ёқтираман
05:10