А Серия. “Интер” ва “Наполи”да ғалаба

Италия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

“Наполи” клуби сафарда “Кьево” билан баҳс юритди ва ишончли ғалабани қўлга киритди. Неаполликлар сафида Калиду Кулибали дубль қайд этган бўлса, яна бир голга Аркадиуш Милик муаллиф бўлди.

“Интер” эса “Фрозиноне” майдонида меҳмон бўлди. Миланликлар Ража Наинголан, Иван Перишич ва Матиас Весиноларнинг голлари эвазига муҳим ғалабани қўлга киритишди.

Карло Анчелотти шогирдлари 67 очко билан иккинчи ўринда боришмоқда, миланликлар мазкур ғалабадан сўнг 60 очко билан учинчи ўринга мустахкам жойлашиб олишди.

А Серия, 32-тур

Кьево – Наполи 1:3 (0:1, 1:2)

Голлар: 0:1 – 15 Кулибали, 0:2 – 64 Милик, 0:3 – 81 Кулибали, 1:3 – 90 Цесар.

Кьево – Соррентино, Депаоли, Андреолли, Цесар, Барба, Хетемай, Диуссе, Джаккерини, Вигнато (Лерис, 67), Стемпиньски (Кийине, 80), Меджорини (Грубац, 74).

Наполи – Оспина, Хюсай, Кирикеш, Кулибали, Гулям, Кальехон (Верди, 81), Зелиньски, Фабиан Руис (Юнес, 73), Инсинье (Аллан, 67), Мертенс, Милик.

Фрозиноне – Интер 1:3 (0:2, 1:1)

Голлар: 0:1 – 19 Наингголан, 0:2 – 37, пенальти Перишич, 1:2 – 61 Кассата, 1:3 – 90 Весино.

Фрозиноне – Спортьелло, Гольданига, Ариаудо, Капуано, Паганини, Кассата (Чиано, 63), Чибса, Вальцаниа (Майелло, 82), Бегетто, Пинамонти (Дионизи, 88), Чиофани.

Интер – Ханданович, Д`Амброзио, де Врей, Шкриньяр, Асамоа, Весино, Валеро (Гальярдини, 74), Политано (Жоау Мариу, 89), Наингголан, Перишич (Кейта Бальде, 70), Икарди.

Огоҳлантиришлар: Паганини (31), Чибса (35), Весино (48), Чиано (83).

Интер Италия чемпионати Наполи
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Милан" Туринда "Торино"га имкониятни бой берди
01:51
"Ювентус" АПЛдан ҳимоячи сотиб олмоқчи
10:25
Opta талқини бўйича А Сериянинг рамзий терма жамоасига Роналду киритилмади
03:19