"Манчестер Сити" Лондонда ишончли ғалабага эришди ва биринчи ўринга қайтди. Шарҳ, статистика ва видео

Англия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас" – "Манчестер Сити" учрашуви ўз якунига теди. “Селхерст Парк”да бўлиб ўтган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида Рахим Стерлинг манкунианларни олиднга олиб чиққан бўлса, 63-дақиқада англиялик футболчи дублини нишонлади.

81-дақиқада лондонликлар Миливоевичнинг аниқ зарбасидан ҳисобни қисқартиришди. Бироқ ўйиннинг сўнгги дақиқасида Габи Жезус ўйинга нуқта қўган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, “Сити” очколарини 83тага етказиб олган ҳолда биринчи ўринга қайтди.

АПЛ, 34-тур
Кристал Пэлас – Манчестер Сити 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 15 Стерлинг, 0:2 – 63 Стерлинг, 1:2 – 81 Миливоевич, 1:3 – 90 Габриэл Жезус.
Кристал Пэлас – Гуаита, Уан-Биссака, Келли, ван Анхолт, Дэнн, Миливоевич, Шлупп (Куяте, 22), Таунсенд (Майер, 77), Макартур (Сако, 85), Заа, Бентеке.
Манчестер Сити –    Эдерсон, Компани, Менди, Уокер, Лапорт, де Брюйне, Гюндоган, Сане (Стоунз, 87), Сильва (Бернарду Силва, 65), Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 75).

*****

Кристал Пэлас – Манчестер Сити статистикаси:

Кристал Пэлас Манчестер Сити статистика

*****

Эътиборингизга Габриэл Жезуснинг сўнгги дақиқаларда урган голини ҳавола этамиз:

Ўқилган: 1457
Англия чемпионати Видео Кристал Пэлас Манчестер Сити Статистика

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Челси" Золани ҳам истеъфога чиқарди
11:32
"Эвертон" клуби "Барселона" футболчисига қизиқиб қолди
13:18
Англия чемпионати, 28-тур. "Эвертон" – "Манчестер Юнайтед" 1:1
21:43