"Пахтакор" Термизда "Сурхон" билан дуранг ўйнади. Шарҳ, онлайн ва статистика

Ўзбекистон чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Пахтакор" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Термизда бўлиб ўтган ўйин нурсиз дуранг билан якун топди. Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг матнли трансляцияси билан танишинг.

Coca Cola Суперлига, 4-тур

"Сурхон" – "Пахтакор"  0:0 (0:0, 0:0)
14 апрель, 16:15, Термиз

"Сурхон": Асилбек Амонов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Раҳматулло Бердимуродов, Шерзод Каримов (Аюбхон Нўъмонов, 55), Шавкат Саломов (Равшанбек Хурсанов, 90+9), Аброр Исмоилов, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзамжон Алиев, Дарко Станоевич, Шерзод Ҳакимов (Мирзакамол Камолов, 84).
Захира: Сардор Қобулжонов, Абдул Азиз Юсупов, Убайдулло Холиқулов, Аббосбек Махсталиев, Суҳроб Неъматов, Сарвар Солиев.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Акром Комилов, Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Жалолиддин Машарипов (Жавоҳир Сидиқов, 46), Драган Черан, Достонбек Ҳамдамов (Жасур Яхшибоев, 71), Марат Бикмаев (Игорь Сергеев, 88).
Захира: Элдор Суюнов, Садриддин Абдуллаев, Владимир Козак, Фарруҳ Сайфиев, Собит Синдаров, Марко Симич.

Огоҳлантиришлар: Ғофуров (15), Черан (51), Ҳожиакбаров (62), Амонов (90+3), Исмоилов (90+8)

Учрашув статистикаси билан танишинг:

Сурхон Пахтакор статистика

***

90+9'. Ўйин тугади

90+9'. "Сурхон"да ўзгариш: Саломов ўрнига Хурсанов тушди

90+8'. Исмоилов майдон марказидаги қўполлиги учун сариқ карточка олди

90+6'. Хавфли вазият! Жарима майдонига узатилган тўпга Сергеев етиб келолмади

90+5'. Сўнгги дақиқалар меҳмонларнинг босимида ўтмоқда

90+3'. Амонов ўйинни чўзгани учун сариқ карточка олди

90+2'. Мезбонларнинг икки футболчиси майдонда ётибди

90'. Иккинчи бўлимга етти дақиқа қўшиб берилди

88'. "Пахтакор"да сўнгги ўзгариш: Бикмаев ўрнига Сергеев тушди

84'. "Сурхон"да ўзгариш: Ҳакимов ўрнига Камолов тушди

83'. Саломов марказдан тезлик олиб бир неча ҳимоячиларни отда қолдирди, бироқ сўнгги узатмада унга аниқлик етишмади

78'. Зарба! Алижоновнинг зарбасини Амонов қайтариб юборди

74'. Ҳакам футболчиларни "Water break"га таклиф этди, бу эса пахтакорчиларга ёқмади

73'. Ушбу баҳсда тўртинчи бор Амоновга тиббий ёрдам кўрсатилди

71'. "Пахтакор"да ўзгариш: Ҳамдамов ўрнига Яхшибоев туширилди

66'. Бурчакдан узатилган тўп ҳимоячилар қаровисиз қолган Бикмаевга келиб тушди, бироқ Марат қулай имкониятни кўкка совурди

62'. Ҳожиакбаров сариқ карточка олди

62'. Хавфли вазият! Ҳакимов жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва яқин масофадан зарба берди. Аммо Қувватов ажойиб реакция билан жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди

61'. Ҳамдамов ўнг қанотдан ҳимочиларни алдаб ўтиб марказгача келди, бироқ зарба бериш имконият топа олмади

59'. Ўйин бироз тўхталиш юзага келди

55'. "Сурхон"да ўзгариш: Шерзод каримов жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Нўмонов тушди

53'. ЗАРБАААА! Амоновдан сейв! Сидиқовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Асилбек қайтариб қолди

52'. Бикмаевнинг узоқ масафадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди

51'. Черан рақибига зарба бергани учун сариқ карточка олди

48'. "Пахтакор" ҳимоячиси қанотда Саломовга нисбатан қўпол ўйнади, жаримадан йўлланган зарба эса ҳимоячилар томонидан қайтарилди

46'. Иккинчи бўлим бошланди

46'."Пахтакор"да ўзгариш: Машарипов ўрнига Сидиқов туширилди

***

45+3'. Биринчи бўлим тугади

45'. Биринчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди

42'. Комилов жарима майдони майдонидан қайтган тўпга зарба берди, бироқ тўп юқоридан кетди

41'. Меҳмонлар тўп назоратини қўлга олишди, майдон эгалари ҳимояга эътибор қаратишмоқда

33'. "Сурхон" ажойиб қарши ҳужумга ўтиб кетди, бироқ жарима майдонига узатилган тўпга Каримов етиб келолмади

32'. ЗАРБА! Черан Бикмаевнинг узатмасидан сўнг тўпни ўзига тўғирлаб олди ва кучли зарба йўллади. Уни Амонов эгаллаб олди

28'. Майдон эгалари кетма-кет иккита қўпол хатога йўл қўйишди, бироқ "шерлар" улардан унумли фойдалана олишмади

25'. Хавфли вазият! Саломов бир нечта футболчиларни алдаб ўтиб, жарима майдонига ёриб кирди, аммо Аъзамов сўнгги лаҳзада тўпни тепиб юборди

23'. ЗАРБААА! Машарипов жарима майдони чизиғи ёнида тўпни қабул қилиб олди ва дарвоза томон кучли зарба йўллади, аммо ноаниқ

19'. "Пахтакор" футболчиларининг ўйини умуман чиқамаяпти, майдон марказида хатолар жуда кўп

15'. Ғофуров Алижоновга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка олди

14'. Ғофуров майдон марказида Машариповга нисбатан қўпол ҳаракат қилди, ўйин кескинлашиб бормоқда

11'. "Сурхон" вакиллари майдон марказида Ҳамробековдан тўпни олиб қўйишди ва қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Бироқ сўнгги зарбага меҳмонлар йўл қўйишмади

9'. Меҳмонлар илк ҳужумларини ташкил қилишди, бироқ Собирхўжаев дарвозабонга нисбатан қўпол ўйнади

6'. Мезбонлар яна бурчак зарбасини ишлаб олишди, бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишди

1'. Дастлабки сонияларданоқ мезбонлар ҳужумга ўтишди, жарима майдонига узтиб берилган тўпни Аъзамов қайтариб қолди

1'. Ўйин бошланди!

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

Учрашув ҳакамлари билан танишинг: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Равшан Абдувоҳидов
Назоратчи: Сардор Нажафалиев.
Комиссар: Ойбек Юнусов.

0'. Ассалому алейкум. Бугун "Сурхон" клуби ўз майдонида "Пахтакор" билан баҳ сюритади. Ушбу саҳифа орқали ўйинни ёритиб борамиз

Ўқилган: 2038
Пахтакор Сурхон Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Даврон Файзиев "Динамо" бош мураббийлигидан озод этилди
10:02
Суперлига 9-тур якунлари. Энг кўп мухлис Наманганда, энг камичи?
16:25
"Металлург" - "Локомотив" ва "Андижон" - "Бухоро": Таркиблар маълум
17:01