Бир бирини ёқтирмайдиган клубдошлар

Энг мураккаб дуэтларнинг топ-8 талиги билан танишинг

Футбол мухлислари ўзларининг ёқтирган футболчилари бир-бири билан келиша олмаслигини қабул қилиши жуда ҳам қийин. Биз бир неча мисолларда буюк футболчиларнинг ўзаро душманларча бўлиб қолганини ҳам кўрганмиз, лекин клуб фойдаси учун бир-бирига яхши мусносабатда бўлишган. Куни кеча "Бавария" клубида Роберт Левандовски ва Кинсли Коман урушиб қолишди.

Биз яна шу каби мисолларни кўриб чиқамиз:

Тедди Шерингем ва Энди Коул



Майдонда бу жуфтлик жуда ҳам яхши ўин намойиш қилар эди – биргаликда ҳар 84,8 дақиқада гол уришган. Бироқ ҳаётда уларнинг муносабати жуда ҳам мураккаб бўлган. Бунинг барчаси Коулнинг Англия термасидаги дебютидан бошланган: ўшанда ҳужумчи Шерингемнинг қўлини қисиб қўймоқчи бўлган, лекин рад жавобини олган. Бу нарсани қабул қилиш ва унутиш жуда ҳам қийин бўлган.

Лотар Маттеус ва Штефан Эффенберг
Одноклубники, которые ненавидели друг друга

Германиялик дуэт "Бавария" мухлисларига ёқар эди, лекин майдонда профессионалликни сақлаш қийин эди. Ҳаётда бу икки жуфтлик бир-бирини кўришга кўзи йўқ эди. Ҳаттоки Эффенберг клубдошига ўзининг фаолияти ҳақидаги китобида бутун бир бўлимни ажратиб: "Лотар Маттеус футбол ҳақида нималар билади" деб номлаган. Унинг ортидан эса мутлақо бўш вароқ қолдирилган.


Крейг Беллами ва Йон Арне Риисе

"Ливерпуль" клубининг бутун жамоаси Барселонада дам олаётганида, Беллами Йон Арне Риисега караоке айтишни таклиф қилган. У эса рад жавобини берган.

Машҳур уэльслик футболчи ушбу рад жавобини ўзига қабул қилган ва норвегиялик ўйинчининг хонасига кириб гольф таёғи билан урган.

Ҳар икки футболчи "Барселона" дарвозасини аниқ нишонга олишгани уларнинг ҳақиқий профессионаллигини кўрсатиб беради.

Арьен Роббен ва Роберт Левандовски

Кимдир Роббеннинг ўйинини кўриб жаҳли чиқади. Кимдир эса Роббеннинг ўзи билан ўйнаб жаҳли чиқади. Масалан, Роберт Левандовски.

Польшалик футболчи "Бавария" клубига ўтганидан кейин бир неча маротаба голландиялик футболчининг эгоистлигидан норози бўлган. Бунинг натижасида у майдонда ва унинг ташқарисида қийинчилик билан муносабатда бўлган.

Йенс Леманн ва Мануэль Альмуния

Леманн ҳеч қачон иккинчи рақамли дарвозабон бўлишни истамаган ва ўз вақтида Германия терма жамоасида Оливер Кан билан ҳам жанжаллашган. Бу борада Мануэль Альмуния билан ҳам келишмовчилик бўлган. Испаниялик футболчи эса нима сабабдан германиялик жамоадошининг норози эканлигини тушунмаган.

Леманн бир неча маротаба Альмуния билан матбуотда урушган. Унинг машҳур гапини эслаш кифоя: "Заҳирада ўтириб ўттиз ёшда футбол ўйнашни бошлаганнинг ўйинини кўриб ўтириш умуман кулгули эмас".

Ромарио ва Эдмундо
Одноклубники, которые ненавидели друг друга

1999 йили Ромарио унинг эски таниши Эдмундо тўп сураётган ва у билан ҳисоб китоби бўлган "Васко да Гама" клубига қайтади.

Ҳаммаси бир йил олдин бошланган эди, ўшанда Эдмундо ЖЧ-1998 да Бразилия терма жамоасида унинг ўрнига кетган. Ромарио эса хафа бўлган ва хожатхонада Эдмундога карикатура қолдириб кетган. Ўшандан кейин ҳаммаси бошланган.

Икки жуфтлик матбуотда жанжаллашган ва ҳаттоки аёллар учун ҳам кураш олиб борган.

"Биз тунгги клубга келиб икки турли бурчакка борамиз. Мен чиройлироқ эдим ва аёллар билан суҳбатга кирар эдим. Ўзаро урушиб қолар эдик", - дейди Ромарио.

Вильям Галлас ва Коло Туре

Ушбу жуфтлик шу даражада урушиб қолишганки, майдонда бир-бири билан гаплашишдан ҳам бош тортган. Айтишларича, ҳаммаси Галласнинг "Бирмингем"га қарши ўйиннинг 2:2 ҳисоби билан охиридаги норозилигидан бошланган дейишади, бироқ Туре бундай эмаслигини таъкидлаган ва ҳақиқий сабабини ҳам ошкор этмаган.

"Агар биз ҳаммасини гапиришни бошласак, сенсация бўлади". Фақатгина таҳмин билдиришимиз мумкин.

Златан Ибрагимович ва Рафаэль ван дер Варт

Қандай қилиб Златан ва унинг Рафаэль ван дер Варт билан бўлган машҳур жанжалини эсламай бўладими? "Аякс"даги собиқ клубдошлар терма жамоалари сафида ўзаро қарама-қарши тўп суришган ва ван дер Вартнинг гапларига кўра Златан атайлаб унга жароҳат етказган.

"У журналистларга атайлаб жароҳат етказганимни айтган. Бу нима дегани?", - дейди швециялик футболчи ўзининг автобиографиясида.

Ушбу ҳолатдан кейин голландиялик футболчининг Ибрагимович ва мураббий Роналд Куман билан учрашуви бўлиб ўтган. "Ибра" жаҳл отига минган ва ҳаттоки ван дер Варт кечирим сўрамаса унинг оёғини синдириб ташашни ваъда қилган.

Бобур Собиржонов

Златан Ибрагимович
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Пахтакор" — Ўзбекистон чемпиони!
19:50
Даврон Файзиев: Жанговар ўйин гувоҳи бўлдик
04:26
ЕЛ. “МЮ” ва “Рома”да ғалаба, ЦСКА ва “Боруссия М” йирик ҳисобда мағлуб бўлди
06:57