"Милан" турнинг марказий ўйинида "Лацио"ни енгди

Италия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган "Милан" – "Лацио" учрашуви ўз ниҳоясига етди. "Сан-Сиро" стадионида бўлиб ўтган баҳсда майдон эгаларининг қўли баланд келди.

Учрашувда ҳисоб 79-дақиқага келиб очилди, Френк Кессиэ пенальтини аниқ бажариб, миланликларга ғалаба олиб келди.

Шу тариқа, “Милан” очколарини 55тага етказиб олган ҳолда тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. “Лацио” (49) эса 7-ўринга тушиб кетди.

А Серия, 32-тур

Милан – Лацио 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 79, пенальти Кессиэ.

Милан – Рейна, Мусаккьо, Родригес, Калабрия (Лаксальт, 67), Романьоли (Сапата, 68), Чалханоглу, Бакайоко, Борини, Кессиэ, Сусо, Пионтек (Кутроне, 84).

Лацио – Стракоша, Луис Фелипе, Баштуш (Пароло, 81), Ачерби, Милинкович-Савич, Лейва, Ромуло, Луис Альберто, Лулич (Дурмиси, 74), Корреа (Кайседо, 48), Иммобиле.

Огоҳлантиришлар: Ромуло (9), Луис Альберто (85), Сапата (90).

Италия чемпионати Лацио Милан
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Милан" Туринда "Торино"га имкониятни бой берди
01:51
"Интер" клуби "Челси" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
18:56
“Эмполи” дарвозабони “Аталанта”га қарши ўйинда 17та сейв ижро этди
12:01