Санчонинг дубли "Боруссия Д"да ғалаба олиб келди

Германия чемпионатининг 29-туридан ўрин олган "Боруссия Д" – "Майнц" учрашуви ўз ниҳоясига етди. "Сигнал Идуна Парк"да кечган баҳсда мезбонлар ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Жейдон Санчо дортмундликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 24-дақиқада англиялик фтуболчи дублини нишонлаб, ҳисобни оширди. Меҳмонлар жавоб тўпини 83-дақиқага келиб киритишди.

Шу тариқа, "арилар" очколарини 66тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олишди.

Бундеслига, 29-тур

Боруссия Д – Майнц 2:1 (2:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 17 Санчо, 2:0 – 24 Санчо, 2:1 – 83 Квайсон.

Боруссия Д – Бюрки, Вайгль, Аканджи, Диалло, Вольф (Загаду, 78), Витцель, Ройс, Гетце (Топрак, 90), Бруун Ларсен (Филипп, 72), Санчо, Дилэйни.

Майнц – Мюллер, Хак, Аарон Мартин, Донати, Ниакате, Кунде (Баку, 46), Латца (Уджа, 82), Боэтиюс, Гбамен, Онисиво, Матета (Квайсон, 56).

Огоҳлантириш: Матета (42).

Боруссия Д Германия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жейдон Санчо "Боруссия Д"даги келажаги борасида гапирди
20:05
"Бавария"нинг иқтидорли футболчиси Францияда тўп суриши мумкин
23:17
Левандовски “Бавария” билан янги шартнома имзолайди
13:43