"Тоттенхэм" – "Хаддерсфилд" 4:0. Шарҳ, статистика ва видео!

Англия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" ҳамда "Хаддерсфилд" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 4:0 ҳисоби қайд этилиб, "тақачилар"нинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, 24-дақиқада Ваньяма ҳисобни очган бўлса, кейин Лукас Моура кетма-кет учта гол уришга эришди ва хет-трик қайд этди.

Ўйин тўлиқлигича "Тоттенхэм"нинг устунлигида ўтди.

Мазкур ғалаба Почеттино шогирдларига уч очкони тақдим этди.

Англия чемпионати, 34-тур
Тоттенхэм – Хаддерсфилд 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 24 Ваньяма, 2:0 – 27 Лукас Моура, 3:0 – 87 Лукас Моура, 4:0 – 90 Лукас Моура.
Тоттенхэм – Льорис, Уокер-Питерс, Вертонген (Роуз, 85), Санчес, Дэвис, Сиссоко (Скипп, 74), Эриксен, Лукас Моура, Ваньяма, Фойт, Льоренте (Сон Хын Мин, 87).
Хаддерсфилд – Хэймер, Горенц-Станкович (Муй, 82), Хадерджонай, Конголо, Леве, Качунга, Хогг, Шиндлер, Бакуна (Уильямс, 90), Дурм (Мунье, 69), Грант.
Огоҳлантиришлар: Леве (45), Фойт (60), Бакуна (66), Вертонген (76).

Учрашув статистикаси билан танишинг:

Тоттенхэм статистикаси

*****

Эътиборингизга Лукас Моуранинг 27-дақиқадаги голини ҳавола этамиз:

Ўқилган: 2919
Англия чемпионати Видео Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ман Сити" футболчилари требл қайд этса қанча бонус олишлари маълум қилинди
02:47
"Челси" клуби "Ливерпуль"га қарши ўйинга бир неча футболчиларсиз келмоқда
08:20
“Ливерпуль” клуби Nike билан оламшумул битм имзолаши мумкин
21:30