"Бунёдкор" Олмалиқда "Андижон"ни таслим этди

Ўзбекистон чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Андижон" учрашуви ўз якунига теди. Олмалиқда бўлиб ўтган баҳсда "қалдирғочлар"нинг қўли баланд келди.

Coca Cola Суперлига, 4-тур

"Бунёдкор" – "Андижон" 1:0 (0:0, 1:0)
13 апрель, 18:20, Олмалиқ

Гол: 1:0 - 55 Жалолиддинов.

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов (Абдулла Абдуллаев, 66), Хуршид Ғиёсов (Бобур Фарҳодов, 90+2), Жавоҳир Қаҳрамонов (Санжар Риҳсибоев, 49), Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов, Нурилло Тўхтасинов, Санжар Қодирқулов.

Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Сардор Азимов, Сергей Прохоров, Абубакр Мўйдинов, Суҳроб Иззатов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Владислав Нуриев.

"Андижон": Виталий Мирний, Бобур Омонов, Фарход Мираҳмадов, Ойбек Қиличев (Фарҳодбек Бекмуротов, 74), Дилшод Раҳматуллаев, Илдар Маматказин, Рўзимбой Аҳмедов, Хушнуд Авилов (Дониёр Исмоилов, 46), Асрор Ғофуров (Шаҳбозбек Жумабоев, 46), Аброр Хусинов, Бобур Акбаров.
Захира: Руслан Матниёзов, Сардор Сулаймонов, Шаҳзод Убайдуллаев, Абдуллоҳ Олимов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Радослав Алексич.

Огоҳлантиришлар: Омонов (32), Тўхтасинов (44), Ҳусинов (68)

***

90+4'. Ўйин тугади

90+3'. Меҳмонлар бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтиб кетишди, сал қолса мезбонларнинг қарши ҳужуми голга айланиши мумкин эди

90+2'. "Бунёдкор"да сўнгги ўзгариш: Ғиёсов - ўрнига Фарҳодов тушди

90'. Иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берилди

88'. Аҳмедов жарима майдонига узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, аммо уни Зуҳуров қийинчиликсиз эгаллаб олди

86'. "Андижон" футболчилари бурчак зарбаси ишлаб олишди, бироқ узатилган тўпни ҳимоячилар бартараф этишди

82'. Меҳмонлар босимни кучайтиришмоқда

76'. Хавфли вазият! Мираҳматов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо унинг зарбасини Мирний қайтариб қолди

75'. ЗАРБАААА! Акбаров бурчакдан узатилган тўпга боши билан зарба берди, тўп тўсинга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

74'. "Андижон"да сўнгги ўзгариш: Қиличев ўрнига Бекмуродов тушди

68'. Ҳусинов мезбонларнинг хавфли ҳужумини тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди

66'. "Бунёдкор"да иккинчи ўзгариш: Жалолиддинов ўрнига Абдуллаев

65'. Қодирқулов чап қанотда ҳимоячиларни алдаб ўтиб жарима майдонига узатмани амалга оширди, бироқ ҳимояилар Ғиёсовнинг зарба беришига имкон қолдиришмади

62'. ЗАРБАААА! Миржаҳон Мираҳматов жарима майдони ичида ҳимояиларни чалғитган ҳолда зарба берди, аммо зарбага бироз аниқлик етишмади

60'. Рўзим Аҳмедов жарима майдони кириб борди ва ўткир бурчакдан зарба берди, бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди

55'. ГООООООООООООООООЛ! Жалолиддиновдан ажойиб зарба! Жасур жарима майдони ташқарисидан кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди

52'. Раҳматуллаев яхши ҳаракатлари билан меҳмонларни олдинга бошлади, бироқ ҳужум чизиғи вакиллари тезкор ҳаркат қила олишмади

49'. "Бунёдкор"да ўзгариш: Қаҳрамонов ўрнига Риҳсибоев тушди

47'. Иккинчи бўлимни меҳмонлар фаол бошлашди

46'. Иккинчи бўлим бошланди

46'. "Андижон"да қўш ўзгариш: Ғофуров ўрнига Жумабоев, Авилов ўрнига Исмоилов тушди

***

45+1'. Биринчи бўлим тугади

44'. Нурулло Тўхтасинов майдон марказида қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди

40'. Хавфли вазият! "Андижон" ҳужумчиси яхши вазиятга чиқиб борганди, аммо у тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди, натижада Зуҳуров тўпни эгаллаб олди

38'. Меҳмонларнинг ҳужумлари ҳам аста-секин кескин тус олмоқда

33'. Бобур Омонов жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва кучли зарба берди, бироқ тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди

32'. Омонов огоҳлантирилди

29'. Ўйин темпи бироз пасайди

23'. Ғиёсов қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди, бироқ ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди

19'. ЗАРБААА! "Бунёдкор" вакиллари ажойиб комбинация билан жарима майдони ёриб киришди, Аҳмадалиевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди

14'. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатилган тўпни "Бунёдкор" ҳужумчиси дарвозага тўғирлаб юбориши мумкин эди, бироқ дарвозабон уни қайтариб юборди

14'. Меҳмонлар бурчак зарбасини ижро этиди, узатилган тўпни Зухуров қайтариб юборди

12'. Андижонликлар вазиятни бироз ўнглашди ва ўйинни жарима майдонларидан узоқлаштиришди

7'. Зарба! Мираҳматовнинг яқин масофадан берган зарбасини Мирний қайтариб юборди

4'. "Бунёдкор"нинг ўнг қанотдан ташкил қилган ҳужуми бурчак зарбаси билан якунланди, аммо стандарт вазият самарасиз чиқди

1'. Ўйин бошланди

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

0'. Олмалиқдаги ОКМК стадионида "Бунёдкор" клуби "Андижон"ни қабул қилади

*****

Жасур Жалолиддиновнинг 55-дақиқадаги голини томоша қилинг:

Андижон Бунёдкор Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Германия термасининг Евро-2020 саралаш ўйинлари учун кенгайтирилган таркиби маълум бўлди
21:29
Вадим Абрамов: “Пахтакор” жамоаси ҳақли равишда ғалабага эришди
11:30
Португалия Миллатлар Лигасининг финал босқичида иштирок этадиган таркибни эълон қилди
04:27