Испания Ла лигаси. Бугун 32-тур старт олади

Бугун Испания Ла Лигасининг 32-тур учрашувлари старт олади. Дам олиш кунлари тур доирасидаги барча ўйинлар ўтказилади.

Бугунги дастурни “Эспаньол” ва “Алавес” жамоалари ўртасидаги ўйин очиб беради. Чемпионликни деярли ҳал қилиб қўйган “Барселона” клуби яққол аутсайдер “Уэска” майдонига сафар қилади. Мазкур ўйинга каталонлар бир қатор етакчиларисиз йўл олишмоқда. Мезбонлар бу учрашувда имкоинятни бой берадиган бўлишса, катта эҳтимол билан қуйи лигага равона бўлишга асосий даъвогарга айланишади.

Иккинчи поғонада кетаётган “Атлетико” клуби Мадридда “Сельта” билан куч синашади. “Матрасчилар” ҳозирги ўринларини сақлаб қолишни исташса очко йўқотмасликларига тўғри келади. Чунки ҳамшаҳарлари билан орадаги фарқ 2 очкони ташкил қилмоқда.

Турнинг марказий ўйинларидан бири “Севилья” ва “Бетис” клублари ўртасида кечади. Еврокубокларга йўлланма берадиган ўринлар учун курашаётган мазкур жамоалар бугун ўзаро тўқнаш келадилар.

Сўнгги турлардаги муваффақиясизликлар сабаб “Хетафе” тўртинчи поғонадаги ўринини йўқотиб қўя ёзди. Эртага улар “Вальядолид” тўсиғидан ўтишларига тўғри келади.

Бир неча ойдан бери мағлубият нималигини билмай келаётган “Валенсия” клуби ўз майдонида “Леванте”ни қабул қилади. Турнинг сўнгги ўйинида “Реал” сафарда “Леганес” билан куч синашади.

ла лига 32 тур анонс

Барселона Бетис Валенсия Вильярреал Испания чемпионати Реал Мадрид Севилья Хетафе
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"ПСЖ" клуби "Реал" билан Неймарни Бэйлга алмаштиришни муҳокама қилмоқда
07:03
Бэйлнинг агенти Зиданнинг гаплари ҳақида: Бу иснод. У "Реал"га катта ёрдам берган ўйинчига ҳурматсизлик қилди
15:46
“Атлетико” Маркос Алонсога қизиқиб қолди
13:48