Аллегри: СПАЛ жамоасига қарши ўйинга Роналдуни тушириб, таваккал қилиб бўлмайди

"Ювентус" клубининг бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия чемпионати доирасида СПАЛ жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен бугунги машғулотларга бахо беришим лозим, лекин кўпчилик етакчилар дам олади. Ҳордиқ чиқариб олиши керак бўлган ўйинчилар бор. Балки бу баъзи ёш футболчилар учун имконият ҳам бўлиши мумкин. Роналду билан таваккал қилиб бўлмайди, ҳудди шун гап халқаро танаффусларда ўйнаган бошқа ўйинчиларимизга ҳам тегишли. Бонуччида муаммо йўқ, бироқ у эртага ҳам дам олиши мумкин", - дейди Аллегри.

СПАЛ - "Ювентус" учрашуви 13 апрель куни Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади.

Криштиану Роналду Массимилиано Аллегри Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Карло Анчелотти: "Аякс" чемпионлар лигасини ютади, деб ҳисобламайман
08:52
"Наполи" Милинович-Савични ижарага олмоқчи
21:13
"Барселона" "янги Месси" топдими?
19:32