"Футбол дўстлик учун" лойиҳаси бутун дунё бўйлаб болаларни бирлаштирмоқда

ФИФА ва «Газпром»нинг ижтимоий лойиҳаси бўлган "Футбол дўстлик учун" лойиҳаси яна экологик ташаббусни ишга туширди. «Футбол дўстлик учун» доирасидаги мусобақада иштирок этадиган 32та жамоа “Қизил китоб”га киритилган ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонларнинг турлари билан номланади.

Терма жамоалар анъанага кўра "Футбол дўстлик учун" қадриятлари асосида ташкил этилади: турли миллат, ирқ вакиллари бўлган болажрнлар битта жамоага бирлаштирилади. Жорий йил 28 майдан 2 июнгача Мадридда бўлиб ўтадиган “Футбол дўстлик учун” лойиҳаси доирасидаги мусобақада “Ҳиндистон фили”, “Калифорния сондори”, “Узоқ Шарқ сторки”, "Филиппин тимсоҳи", "Қор леопарди", "Амстердам албатроси", "Шиншилла", "Қизил Панда” жамоалари қатнашади.

"Футбол дўстлик учун " дастури атроф-муҳит ҳимояси, табиатга ҳурмат ва ғамхўрлик қадриятларини тарғиб қилишга қаратилган. Халқаро дўстлик жамоалари биринчи марта 2018 йилда ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ҳайвон турлари номини олган. Худди шу йили Москвадаги якуний тадбирларда (2018 йилги Жаҳон чемпионатининг бир қисми сифатида) ёш иштирокчилар учун экологик жиҳатдан қулай, табиий газ билан ишлайдиган автобуслар ёрдамида турли йўналишларга сайёҳатлар уюштирилганди. "Футбол дўстлик учун" эко-ташаббусига бутун дунёда, шу жумладан Россия, АҚШ, Непал ва Буюк Британияда ҳам миллий боғлар ва қўриқхоналар қўшилганди. 2019 йил 28 майдан 2 июнга қадар Мадридда бўлиб ўтадиган “Футбол дўстлик учун” якуний тадбирлари доирасида турли халқаро табиат ташкилотларининг вакиллари дастурда ёш иштирокчилар учун экологик машғулотлар ўтказадилар.

 "Ўтган йили “Футбол дўстлик учун” лойиҳаси ташкилотчилари томонидан берилган 211та мамлакатдан келган болалар учун экологик машғулот ўтказиш таклифини биз катта хурсандчилик билан қабул қилдик. Табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, турли мамлакатлардан келган ёш иштирокчиларни бир хил қадриятлар билан бирлаштириб, болалар билан суҳбатлашиш жуда муҳимдир. Умид қиламизки, "Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг экологик ташаббуслари ҳар йили янада кенгаяди ва иштирокчилар сони ортади ", - дейди “Амур йўлбарси” марказининг бош директори Сергей Арамилев.

"Футбол дўстлик учун" лойиҳаси 2013 йилдан буён ФИФА ва "Газпром" ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Дастур иштирокчиларининг асосий қадриятлари дўстлик, тенглик, адолат, соғлиқ, тинчлик, садоқат, ғалаба, анъаналар ва шарафдир. “Футбол дўстлик учун” лойиҳаси УEФА, Олимпия ва Паралимпия қўмиталари, турли мамлакатлар футбол федерацияси, болалар халқаро хайрия жамғармалари, дунёдаги таниқли спортчилар ва етакчи футбол клублари томонидан қўллаб-қувватланади. Ўтган олти мавсум давомида дастур 5,5 мингдан ортиқ иштирокчини бирлаштирди ва 4,5 миллиондан ортиқ мухлисларга эга бўлди. Мазкур лойиҳада Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этиб келишмоқда.

"Футбол дўстлик учун" лойиҳасининг еттинчи мавсумида ўзбекистонлик ёш футболчилар ва ёш мураббий иштирок этади.  2017 йилда мазкур лойиҳада "Локомотив" вакили Илёс Аҳмедов, 2018 йил эса "Бунёдкор" аъзоси Муслим Абдуманнопов иштирок этганди.

Ўқилган: 375
Болалар футболи Халқаро мусобақалар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ОФКнинг мураббийлик таълимини ривожлантириш бўйича 8-йиғилиши ниҳоясига етди
00:27
Ўзбекистон U-19 ўртоқлик ўйинида “Левски София” билан баҳс юритди
04:12
Сенников: "Локомотив"га Шомуродов жуда мос тушарди
19:17