"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди

Coca Cola Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Металлург" – "Қизилқум" учрашуви ўз якунига етди. Бекободда кечган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди. Қуйида ўйиннинг матнли трансляцияси билан танишинг.

Coca Cola Суперлига, 4-тур

"Металлург" – "Қизилқум" 4:1 (3:1, 1:0)
12 апрель, 18:15, Бекобод

Голлар: 1:0 - 19, пенальти Андреев, 1:1 - 26 Қосимов, 2:1 - 35 Абдуллаев, 3:1 - 38 Абдуллаев, 4:1 - 90+2 Абдураҳимов.

"Металлург": 1.Зафар Сафаев, 5.Аббосжон Отахонов, 11.Баҳром Абдураҳимов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 17.Музаффар Музаффаров, 18.Шавкат Муллажонов, 19. Диёр Усмонов (10.Исломбек Исоқжонов, 74), 21. Комолиддин Тожиев, 28.Станислав Андреев, 55. Акбар Исматуллаев (7.Сухроб Нуриллоев, 46), 70.Сергей Тумасян.
Захира: 35.Акмал Турсунбоев, 6.Иброҳим Йўлдошов, 14.Аброр Тошқўзиев, 20.Худойшукур Сатторов, 30.Андрей Шипилов, 77.Муҳаммад Исаев, 85.Баҳодир Пардаев.

"Қизилқум": 1.Евгений Черемисин, 4.Эркин Бойдуллаев, 10.Алишер Саноев (36.Хуршид Олимов, 46), 14.Файзулло Қамбаров, 17.Салим Мустафоев, 18.Элдор Бойматов, 19.Миржалол Қосимов (44.Мақсуд Каримов, 57), 21.Муҳсин Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев, 30.Элгужа Григалашвили (7.Мурод Бобожонов, 76), 99.Ариагнер Смит Медина
Захира: 22.Артём Макосин, 8.Акмал Рустамов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 25.Азизбек Усмонов, 97.Суҳроб Ярашов.

Огоҳлантиришлар: Бойдуллаев (44), Мустафоев (58)

***

90+4'. Ўйин тугади. Ҳисоб 4:1

90+2'. ГООООЛ! 4:1. Абдураҳимов жарима майдонига ёриб кирди ва мўлжалда адашмади

90'. Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди

88'. Медина Смит жарима майдони чизиғи ёнида тўпни қабул қилиб олди, бироқ унинг зарбасига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди

86'. Мезбонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишлари мумкин эди, бироқ Тумасяннинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб қолишди

76'. "Қизилқум"да сўнгги ўзгариш: Григалашвили ўрнига Мурод Бобожонов майдонга тушди

74'. "Металлург"да ўзгариш: Усмонов ўрнига Исоқжонов тушди

70'. Хавфли вазият! Меҳмонлар чап қанотдан кескин ҳужум ташкил қилишди, бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишди

66'. Ўйин темпи жуда сустлашиб кетди

58'. Мустафоев қўпол ҳаракати учун сариқ карточка олди

57'. "Қизилқум"да ўзгариш: Қосимов ўрнига Каримов майдонга тушди

52'. Меҳмонлар фаолликни оширишган, мезбонлар эса эҳтиёткорона ҳаракат қилишмоқда

46'. Иккинчи бўлим бошланди

46'. Икки жамоа сафида ҳам ўзгариш: Акбар Исматуллаев ўрнига Суҳроб Нуруллоев, Алишер Саноев ўрнига Хуршид Олимов майдонга тушди

***

45+1'. Биринчи бўлимга қўшилган бир дақиқа якунланди

44'. Бойдуллаев марказдаги қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилди

38'. ГОООООООООООООЛ! "Металург"нинг қарши ҳужуми ажойиб комбинация билан билан давом этди. Музаффаровнинг пасидан кейин Абдуллаев яна бирга-бир вазиятга чиқиб кетди ва дарвозани ишғол қилди

35'. ГОООООООООООЛ! 2:1. Тумасяннинг аниқ узатма билан Абдуллаевни дарвозабон билан бирга-бир ваизятга чиқариб юборди. Зохид зарба беришда адашмади

31'. Хавфли вазият! Тумасяннинг яқин масофадан тўхтатмасдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

29'. ЗАРБААА! Бойматовнинг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли чиқди, аммо уни ҳимоячилар ташқарига чиқариб юборишди. Бурчак зарбаси эса самарасиз бўлди

26'. ГООООООООООООООООЛ! Супер гол! Ўнг қанотдан ташкил қилинган ҳужумдан сўнг тўп марказдаги Қосимовга келиб тушди,  Миржалол эса кучли зарбаси билан дарвозани ишғол қилди

22'. Мезбонлар хавфли ҳужумга ўтиб кетишганди, бироқ офсайд туфайли ўйин тўхтатилди. Йўқса яна меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланиши мумкин эди

19'. ГОООООЛ! Станислав Андреев ҳисобни очди

18'. Пенальти! "Металлург" ўнг қанотдан ҳужумга ўтганди, Отахоновнинг жарима майдонига узатмасини Мустафоев қўли билан қайтариб қолди

16'. Бекободликлар яна тўп назоратини ўз қўлларига олдилар, бироқ улар ижросида хавфли ҳужум кўрганимиз йўқ

12'. Меҳмонлар бир нечта хавфли ҳужумларни ташкил қилишди, бироқ зарбалар ҳимоячиларга тегиб қайтди

6'. "Қизилқум" вакиллари бурчак зарбасини ижро этишди, аммо у самарасиз чиқди

5'. Григалашвили тезлик билан олдинга ўтганди, бироқ ҳимоячилар уни тўхтатишга муваффақ бўлишди

3'. Дастлабки дақиқаларданоқ мезбонлар ташаббусга эга бўлишмоқда

1'. Ўйин бошланди!

0'. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

Учрашув ҳакамлари: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Тимур Гайнуллин, Тўрабек Суюнов.

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев 

Комиссар: Эркин Бахтиёров

*****

Андреевнинг пенальтидан урган голи:

Қизилқум Металлург Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Илдар Сакаев: Дебютант бўлсак-да муносиб ўйин кўрсатишга интилдик
20:20
"Андижон" – "Динамо": Хосиновнинг 16-дақиқадаги голи
17:50
Бугун Суперлигада 8-тур учрашувлари старт олади
10:07