ЕЛ. “Арсенал” Лондонда “Наполи”ни таслим этди. “Валенсия” сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига ғалаба қозонди

Европа Лигаси мусобақасининг чорак финалидан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

“Арсенал” клуби ўз майдонида “Наполи”ни қабул қилди ва ишончли ғалабани қўлга киритди. 14-дақиқада Аарон Рэмси лондонликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 25-дақиқада Калиду Кулибали ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

“Вильярреал” ва “Валенсия” ўртасидаги ўйинда меҳмонлар ғалабани қўлга киритишди. Учрашувнинг 6-дақиқасида Гонсалу Гедеш меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 36-дақиқада Санти Касорла пенальтини аниқ бажариб мувозанатни тиклади.

Барчаси дуранг натижага қараб кетаётган бир вақтда Даниэль Васс ва Гедеш ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда яна иккита гол уриб меҳмонларга ишончли ғалабани тақдим этишди.

Юқоридаги учрашувларда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

Европа Лигаси
Чорак финал, илк ўйин

Арсенал Англия – Наполи Италия 2:0 (2:0, 0:0)

Голлар: 1:0 – 14 Рэмзи, 2:0 – 25, автогол Кулибали.

Арсенал – Чех, Косьельни, Монреаль, Колашинац, Папастатопулос, Торрейра (Эль-Ненни, 77), Мэйтленд-Найлз, Рэмзи, Озил (Мхитарян, 67), Обамеянг, Ляказетт (Ивоби, 67).

Наполи – Мерет, Максимович, Мариу Руй, Хюсай, Кулибали, Зелиньски, Аллан, Кальехон, Фабиан Руис (Уна, 82), Инсинье (Юнес, 82), Мертенс (Милик, 66).

Огоҳлантириш: Хюсай (46).

Вильярреал Испания – Валенсия Испания 1:3 (1:1, 0:2)

Голлар: 0:1 – 6 Гедеш, 1:1 – 36, пенальти Касорла, 1:2 – 90 Васс, 1:3 – 90+3 Гедеш.

Вильярреал – Фернандес, Альваро Гонсалес, Кинтилья, Марио Гаспар (Педраса, 80), Руис, Касерес (Морланес, 72), Касорла, Иборра (Бакка, 67), Чуквуэзе, Форнальс, Морено.

Валенсия – Нето, Гарай, Гайя, Ронкалья (Пиччини, 58), Габриэл, Ферран Торрес (Коклен, 61), Парехо, Васс, Гедеш, Родриго, Гамейро (Черышев, 69).

Огоҳлантиришлар: Касорла (28), Гайя (39), Альваро Гонсалес (62), Кинтилья (84).

Ўқилган: 1560
Арсенал Валенсия Вильярреал Европа Лигаси Наполи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Ливерпуль” ўзида “Борнмут”ни мағлуб этди
19:35
Испания чемпионати, 38-тур. "Алавес" – "Барселона" 0:5
21:53
Диққат, расмий хабар! ЖЧ-2022 саралаши Осиё қитъаси ўйинлари ноъмалум муддатга қолдирилди!
17:10