Неймар умумий гуруҳга қайтди

"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Неймар ўзининг жароҳатидан тўлиқ тузалди. Бугун Париж жамоаси билан биргаликда 27 ёшли бразилиялик футболчи ҳам умумий гуруҳда машғулот олиб борди. Унга ҳеч қандай чекловлар қўйилмаган ва ҳамма қаторида иштирок этди. Бу ҳақида "ПСЖ" клуби ўзининг твиттерида маълумот берди.

Эслатиб ўтамиз, Неймар Франция кубоги "Рен" жамоасига қарши финал ўйинида майдонга тушишни истамоқда (27 апрель). Шу билан бирга Америка чемпионати олдидан ўз формасини тиклаб олишни режа қилган. Ушбу мусобақа 14 июнь куни старт олади.

Жорий мавсум учун Неймар Лига 1 баҳсларида атиги 13 марта майдонга тушиб 13 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

Неймар ПСЖ
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Венгер Францияда иш бошлаши мумкин
11:54
"Ренн" 48 йилдан сўнг Франция кубоги ғолибига айланди
18:46
“Монако” клуби “Интер” ҳимоячисини сотиб олмоқчи
18:47