Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати 2-саралаш босқичига тайёргарликни бошлади
Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси апрель ойи охирида Осиё чемпионати 2-саралаш босқичида қатнашиши ҳақида аввал хабар бериб ўтилганди.

Бугун 11 апрель куни Карима Йўлдошева шогирдлари мазкур саралаш ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкентда йиғинга киришишди. Йиғин "Чиғатой" спорт мажмуасида бўлиб ўтмоқда.
Йиғин давомида бир қатор назорат ўйинлари ўтказиш ҳам режалаштирилган.
 
Йиғинга жалб қилинган футболчилар билан танишинг:
 
Дарвозабонлар:
Зарина Саидова - “Бунёдкор - W”
Севара Нуриллаева - “Шўртан-леди”
Ангелина Полюшкевич - “Севинч”
 
Ҳимоячилар: 
Лайло Шодиева - “Севинч” 
Динара Худайназарова - “Локомотив-W” 
Марина Косникова - “Бунёдкор - W”
Диёра Эркинова - “Металлург-W”
Ҳусния  Ганчева - “Шўртан-Леди”
Озода Ходжиева - АГМК-W
 
Ярим ҳимоячилар:
Мадина Ҳикматова - “Пахтакор”
Сўғдиёна Аламурадова - “Шўртан-леди”
Лайло Тошева - “Шўртан-леди” 
Шаҳризода Зайнитдинова - “Металлург-W”
Альбина Бобоқулова - “Шўртан-Леди” 
Рухсора Охунова - “Навбаҳор Лочинлари W” 
Нозима Эргашева - “Бунёдкор – W” 
Арина Смирнова - АГМК-W
Муниса Ғиёсова - АГМК-W  
 
Ҳужумчилар:
Тожинисо Рашидова - “Бунёдкор – W”
Шаҳноза Қурбонова - “Севинч”
Ситора Токабаева - “Сўғдиёна-W” 
 
Йиғин якунига етгач 24 апрель куни терма жамоа саралаш ўйинларида қатнашиш учун Мьянманинг Янгон шаҳрига йўл олади. Қизларимиз "А" гуруҳида Австралия, Мяьнма ва Непал терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасига эга чиқади.
Ўқилган: 1260
Аёллар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Суперлига. Голлар шоуси…
22:19
Драган Черан: Барча шароитларга мослашиб, яхшироқ ўйнашга интиламиз
06:50
"Бунёдкор" Гадоев трансферини эълон қилди
19:42