
"Пахтакор" аёллар жамоаси 1-турда "Локомотив" билан голсиз дуранг ўйнади.
Қибрайда кечган учрашувдан олдин мавсумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўйинда ташаббус мезбонлар тарафида бўлди, бироқ улардан фойдаланиш насиб этмади. Меҳмонлар дарвозабони ва ҳимоячилари бир неча вазиятларда тўпни қайтариб қолишди. Шу тариқа Рустам Арипов шогирдлари мавсумни дуранг билан бошлашди. 2-турда "Пахтакор" аёллар жамоаси 3 май куни "Бунёдкор" меҳмони бўлишади.
"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" 0:0
Қибрай. 30 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, К.Середа, К.Борисова.
"Пахтакор": Дилором Тўланова, Кристина Чунакова, Мадина Абдураимова, Мадина Ҳикматова (Умида Ҳатамова, 74), Рўзихон Асқарова, Мадина Воҳидова (Урие Насибуллаева, 88), Юлдуз Ҳамдамова (Динара Тагирова, 66), Зуҳра Ҳолиқова, Маржона Абдусатторова, Ойбарчин Турғунова, Дурдона Бахтиёрова (Камола Эркинова, 54).
Огоҳлантиришлар: Ҳолиқова, 26. Асқарова, 90+5.