Тальяфико: “Ювентус” – “Аякс” учрашувида имкониятлар – 50га 50

“Аякс” клуби ҳимоячиси Николас Тальяфико “Ювентус”га қарши кечган учрашувдан (1:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз бу ўйинда ғалаба қозонишни истаган эдик. Улар сафарда гол уришди, шундай экан осон бўлмайди. Аммо биз Туринда вазиятни ўнгламоқчимиз.

Ҳозир жамоаларда имконият тенг – 50 га 50. “Юве” сафарда гол урди, аммо биз вазиятлар яратиш ва Туринда гол уришга ҳаракат қиламиз.

Биз ҳеч бўлмаганда битта гол уришимиз керак, аммо умид қиламанки, кейинги босқичга чиқиш учун унданда кўпроқ уриш насиб этади” – дейди Тальяфико.

Аякс Европа Чемпионлар лигаси Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Тео Эрнандес: “Реал” – ўзига хос клуб, аммо...
18:05
"Тарихда шу кун" лойиҳаси. 1998 йилнинг худди шу куни "Арсенал" ажойиб ўйин кўрсатганди ва чемпион бўлганди
08:32
ЕЧЛ. Иккинчи саралаш босқичига қуръа ташланди
11:01