Оле-Гуннар Сульшер: Биз сафарда "Ювентус" ва "ПСЖ"ни ютганмиз, "Барса"ни ҳам енга оламиз

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Барселона"га (0:1) қарши кечган ЕЧЛ чорак финал дастлабки ўйинидан кейин ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз жуда яхши жамоага қарши тўп сурдик. Тўпсиз кўпроқ ҳимояланишга дуч келишимизни билардик. Плюс ва минусларимиз етарли бўлди.

Мактомини учун хурсандман, у ажойиб ўйин ўтказди ва борган сари кучаймоқда.

Энди сафарда гол уриш қўлимиздан келади, деган ўй-хаёл билан жавоб учрашувига борамиз.

Вақтида "Ювентус"ни Туринда (2:1) ва "ПСЖ"ни Парижда енганмиз. Бу сафар Каталонияга "Барса"ни ҳам юта оламиз, деб борамиз ва бунга ишонамиз", - дейди Сульшер.

Барселона Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Вальверде: "МЮ"да ғолиблик менталитети бор. Биз "Барселона" яхшироқ эканлигини исботлашимиз керак
11:01
Эрнесто Вальверде: Месси ҳар доим ўзини кўрсатиши билардик
07:21
Ван Дейк ЕЧЛда ҳафта футболчиси номига сазовор бўлди
15:57