"Ювентус" сафарда "Аякс" билан дуранг ўйнади

Европа Чемпионлар лигасининг 1/4 финал илк баҳсидан ўрин олган "Аякс" – "Ювентус" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Йохан Кройф Арена”да кечган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Урашувнинг дастлабки бўлимида мезбонлар фаолроқ бўлишди, бироқ туринликлар ҳимоясини ёриб ўта олишмади. Меҳмонлар эса танаффус арафасида ҳисобни очишди. Жоау Канселунинг узатмасидан сўнг Криштиану Роналду боши билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимдаги дастлабки ҳужумдаёқ амстердамликлар мувозанатни тиклашди. Канселунинг хатосидан сўнг мезбонлар тезкор ҳужумга ўтиб кетишди ва Нерес ўзининг аниқ зарбаси билан тер Стегенни доғда қолдирди.

Шундан кейин майдон эгаларида яна бир неча қулай имкониятлар бўлди, бироқ ҳимоячилар ва дарвозабоннинг маҳорати туфайли “Юве” ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлай олди.

Шу тариқа, ушбу жуфтлик тақдири Туриндаги баҳсда аниқ бўладиган бўлди.

Учрашув статисткаси қуйида:

Европа Чемпионлар лигаси, чорак финал
Аякс Голландия – Ювентус Италия 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 45 Роналду, 1:1 – 46 Нерес.
Аякс – Онана, де Лигт, Тальяфико, Велтман, Блинд, ван де Бек, Зиеш, Тадич, Шене (Эккеленкамп, 75), Нерес, де Йонг.
Ювентус – Шченсни, Ругани, Алекс Сандро, Жоау Канселу, Бонуччи, Бентанкур, Пьянич, Матюиди (Дибала, 75), Бернардески, Роналду, Манджукич (Дуглас Коста, 60).
Огоҳлантиришлар: Тальяфико (41), де Йонг (55), Шене (71), Пьянич (83).

Роналдунинг голини томоша қилинг:

Аякс Европа Чемпионлар лигаси Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Чемпионлар лигаси. Бугун "Барселона" – "Ливерпуль" учрашуви бўлади
10:05
Арсен Венгер: “Ливерпуль” Европада ажойиб ўйин кўрсатади. Нимага? Бунинг жавоби – “Энфилд”
18:36
ЕЧЛ. Ярим финал ўйинларининг аниқ саналари маълум
19:40