Дрогба: Сульшер “МЮ” билан Ди Меттеонинг “Челси”си қилган ишни такрорлаши мумкин

“Челси” клубининг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба “Манчестер Юнайтед”нинг ЕЧЛдаги юриши ҳақида гапирди.

“Сиз 2012 йилги ЕЧЛни бизнинг жамоа ютиб олишига ишонганмидингиз? Мен йўқ. Бу ишни қила олишимиз ҳақида ўйлаб ҳам кўрмагандим. Балки, қандайдир клуб ёки ўйинчи ўзини кўрсатар, масалан, “МЮ”.

Чунки мен “ПСЖ”га қарши ўйинни кўрдим, уларга ишонса бўлади. Бу жамоада характер ва тажриба бор. Уларнинг мураббийи бу мусобақада ғалаба қозонган ва бу ишни қандай қилиш кераклигини билади. Бу муҳим. Агар мураббий аввал клубда ўйнаган бўлса, бу ўзига хос куч бўлади.

У жамоа руҳиятини билади, клуб ҳақидаги барча нарсадан хабардор. Футболчилар буни хурмат қилишади. Айнан мана шу жиҳат Роберто Ди Маттео билан биргаликда бизда содир бўлган ва “МЮ”да ҳам шундай ҳолат юз бермоқда”, – дейди Дрогба.

Ўқилган: 1202
Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЧЛ. “Тоттенхэм” – “Аякс” учрашувига ҳакамлар тайинланди
18:11
"Челси" 2012 йилги финалдан кейин "Бавария" билан биринчи марта учрашади. Ўшанда Лэмпард сардор эди
09:05
Симеоне мағлубият ҳақида: Мағлубият учун маъсулиятни ўз бўйнимга оламан
01:01