Андрей Фёдоров: Айрим камчиликларни йўқотиш устида ишлашимиз керак

Осиё чемпионлар лигаси 3-турида "Локомотив" мағлубиятга учради.

"Темирйўлчилар" Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров қуйидаги фикрларни билдирди:

- Аввало "Ал Иттиҳод"ни ғалаба билан табриклайман. Шуни айтишим керак, биз бу ўйинда ноҳақ мағлубиятга учрадик. Бундай ҳолат аввалги турда "Ал Райан" билан кечган баҳсда ҳам кузатилганди.

- Ўтказиб юборилган голларни айтмаганда ўйинга белгилаган тактикамиз иш берди. Менга жамоа ҳаракати ёқди, лекин афсуски ютқазиб қўйдик. Айрим камчиликлар бор ва уларни бартараф этиш устида ишлашимиз керак. Энди кейинги ўйинларда ғолиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

Андрей Фёдоров Локомотив Осиё Чемпионлар лигаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Локомотив" – "Ал Иттиҳод" 1:1. Шарҳ, статистика ва видео!
19:52
Осиё Чемпионлар лигасининг ғарбий минтақасида 1/8 финалнинг дастлабки учрашувлари якунланди
11:07
“Ас Садд” плей-офф масаласини ҳал қилди, “Персеполис” эса гуруҳда қолиб кетди
02:21