ПФЛ Нўъмон Ҳасановни бир учрашувга четлатди ва жаримага тортди

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Суперлига 3-тур баҳси – АГМК ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувдаги хатти-ҳаракатлари учун Нўъмон Ҳасановга нисбатан интизом жазоси қўллади ва уни жаримага тортди.

Учрашув давомида қўқонликлар устози ҳакам қарорларига кескин эътироз ва норозилик билдирган. Жумладан, учрашувнинг 74-дақиқасида “Қўқон-1912” дарвозасига белгиланган пеналтидан кейин, техник зонани тарк этган ва учрашув бош ҳакамига кескин равишда эътироз билдирган. Ушбу вазият учрашув назоратчиси ва комиссари рапортида, шунингдек, учрашув видеоёзувида акс этган.

Профессионал Футбол Лигаси вазиятни ўрганиб чиқди ва мусобақалар регламентининг 5.57 бандига асосан мураббийга нисбатан интизомий чора қўллади. Унга кўра бош мураббий Тартиб-интизом кодекси 5.06 ҳамда 5.18 моддаларига асосан 1та учрашувга четлатилди ҳамда 10 млн сўм жаримага тортилди.

Бундай вазият яна такрорланса, ПФЛ клуб ва мураббийга нисбатан қаттиқроқ чора кўриши мумкинлиги ҳақида иккала томонни қаттиқ огоҳлантирди.

Ўқилган: 2857
Қўқон-1912 Нўъмон Ҳасанов ПФЛ фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Испания чемпионати, 28-тур. "Барселона" сафарда "Реал" Сосьедадни йирик ҳисобда енгди
04:06
Туркия - Ўзбекистон ўртоқлик учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи маълум бўлди
10:16
"Тоттенхэм" қарзга ботган! Кейнни 200 млн фунт стерлинга сотишга рози бўлишди
10:00