“Қўқон-1912” - “Бухоро”: Жамоаларнинг либослари ранги маълум

Биласиз, ушбу ҳафта сўнггида Coca  Cola  Суперлигада 4-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Coca  Cola  Суперлига номи остида ўтадиган 2019 йилги мавсумидан бошлаб, ҳар бир тур учрашувларида жамоаларнинг қандай рангдаги либосда майдонга чиқишлари Профессионал футбол лигаси томонидан белгилаб берилмоқда. Бунда мезбон жамоанинг ўз майдонида мухлислари қаршисида тўп суриши инобатга олиниб, биринчи галда мезбон клубнинг асосий рангидаги либосда ҳаракат қилиши аҳамият касб этади. Шу боисдан ҳар бир клуб янги мавсум учун уй ва сафар либосларини бир-биридан кескин фарқ қиладиган тарзда танлашларига урғу берилди.

4-тур доирасида “Қўқон-1912” “Бухоро” билан баҳс олиб боради. Учрашувда қўқонликлар тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилишса, бухоролик футболчилар тўлиқ кўк рангли спорт формаларида майдонга чиқишади.

Таъкидлаш жоиз, “Қўқон-1912” — “Бухоро” учрашуви 14 апрель, якшанба куни соат 17:00да бўлиб ўтади.

Ўқилган: 1248
Бухоро Қўқон-1912 Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

U-16 Осиё чемпионати-2020 саралаши: Туркманистон – Ўзбекистон 2:3
02:59
Элдор Шомуродов тақдирланди!
13:41
МОҚ Бош котиби Токио-2020 ташкилий қўмита вакиллари билан суҳбатлашди
05:38