"Ливерпуль" "Энфилд"да "Порту"га имкон қолдирмади

Европа Чемпионлар лигасининг 1/4 финал илк баҳсидан ўрин олган "Ливерпуль" – "Порту" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Энфилд” стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Мерсисайдлар учрашув дебютида тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. 5-дақиқада Наби Кейта жарима майдони чизиғи ёнидан ажойиб зарба йўллаб, ҳисобни очди.

Шундан кейин ҳам майдон эгалари ҳужумдан тўхташмади ва 26-дақиқада иккинчи голни уришди, Трант Александр-Арнольд ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва дарвозабон майдончасига узатмани амалга оширди, у ерда Роберто Фирмино тўпни бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимни ҳам мезбонлар фаол бошлашди ва тезкор гол уришга ҳам муваффақ бўлишганди. Бироқ Садио Маненинг киритган тўпи офсайд туфайли инобатга олинмади.

Шу тариқа, Юрген Клопп шогирдлари Португалиядаги ўйин олдидан ўзлари учун идеал ҳисобни қайд этишди.

Чемпионлар Лигаси
¼ финал, илк баҳс

Ливерпуль Англия – Порту Португалия 2:0 (2:0, 0:0)

Голлар: 1:0 – 5 Кейта, 2:0 – 26 Фирмино.

Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Ловрен, Александер-Арнолд, Хендерсон, Милнер, Кейта, Фабиньо, Мане (Ориги, 73), Салах, Фирмино (Старридж, 82).

Порту – Касильяс, Фелипе, Теллес, Макси Перейра (Фернандо, 77), Эдер Милитао, Оливер Торрес (Бруну Кошта, 73), Данилу Перейра, Марега, Отавио, Корона, Соарес (Браими, 62).

Огоҳлантиришлар: Соарес (17), Фелипе (61).

Фирминонинг голини томоша қилинг:

Ўқилган: 2831
Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль Порту

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ливерпуль" – "Порту": Таркиблар!
22:53
Европа Чемпионлар лигаси, 6-тур. "Зенит" ютқазди "Лион"да дуранг
05:41
“Манчестер Сити” етакчиси “Реал”га қарши жавоб баҳсини ўтказиб юборади
08:03