"Тоттенхэм" Соннинг голи эвазига "Манчестер Сити"ни таслим этди

Европа Чемпионлар лигасининг 1/4 финал илк баҳсидан ўрин олган "Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Тоттенхэм Хотспур Стэдиум”да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида меҳмонлар кичик устунлик билан ўйнашди, “Сити” 13-дақиқадаёқ олдинга ўтиб олиши мумкин эди. Бироқ Серхио Агуэро пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Шундан сўнг мезбонлар бироз фаолликни оширишди.

Танаффусга қадар дарвозалар олдида бир қатор хавфли вазиятлар содир этилди, бироқ ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим дебютида мезбонлар қийин ҳолатга тушиб қолишди. Харри Кейн Фабиан Делф билан бўлган тўқнашувдан сўнг жароҳат олиб майдонни тарк этди.

Бироқ бундан манкунианлар фойдалана олишмади. 78-дақиқада лондонликлар ҳисобни очишди, Кристиан Эриксендан узатма қабул қилиб олган Сон Ҳин Мин жарима майдонига ёриб кирди ва ҳимоячларни ортда қолдирган ҳолда дарвозани ишғол қилди.

Голдан сўнг меҳмонлар босимни кучайтиришди, бироқ бу самара бермади. Шу тариқа, “шпорлар” жавоб ўйини олдидан муҳим ғалабани қўлга киритишди.

Чемпионлар Лигаси
¼ финал, илк баҳс

Тоттенхэм Англия – Манчестер Сити Англия 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 78 Сон Ҳин Мин.

Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Роуз, Триппьер, Вертонген, Эриксен, Уинкс (Ваньяма, 81), Алли (Льоренте, 87), Сиссоко, Кейн (Лукас Моура, 58), Сон Ҳин Мин.

Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Отаменди, Уокер, Делф, Сильва (де Брюйне, 89), Фернандиньо, Марез (Сане, 89), Гюндоган, Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 71).

Огоҳлантиришлар: Роуз (12), Лапорт (28), Марез (59).

Ўйиндаги ягона голни томоша қилинг:

Ўқилган: 4125
Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Лионель Месси: "Ливерпуль" клубидан учралган мағлубият – бизнинг айбимиз. Биз Вальвердега ишонамиз ва қўллаб-қувватлаймиз
19:36
Европа Чемпионлар лигаси. Бугун чорак финал жавоб учрашувлари бошланади
09:07
“Ювентус” президенти: “Аякс” олдида шляпамни ечаман!
13:08