Гари Невилл: “Реал” ва “Барса” АПЛ юлдузларини ўзига оғдириб олишда давом этмоқда

Sky Sports телеканали эксперти Гари Невилл “Челси” ярим ҳимоячиси Эден Арзарнинг “Реал” сафига йўл олаётгани ҳақидаги хабарларга шарх берди.

“Челси” мухлислари бугунги ўйиндан хурсанд бўлишлари керак. Уларда учрашувни қиздириб берадиган жаҳон даражасидаги юлдуз бор. Биринчи гол кўп муддатга ёдимизда қолади. Иккинчиси сал оддийроқ, аммо у ҳам яхшигина ижро этилди.

Биласизми, голларни кўриб баъзида аламни ҳис этасиз. Бутун ҳафта мобайнида “Реал” ҳақида гапирилди. Миш-мишлар кўп тарқалавергач, бу голлар унинг учун АПЛдаги сўнггиларими деб ўйлаб қоласан.

“Реал” ва “Барселона” бизнинг энг яхши футболчиларимизни ўзига оғдириб олишда давом этмоқда. Бу Премьер-лига учун катта муаммо бўлиб қолмоқда”, – дейди Невилл.

Гари Невилл Реал Мадрид Трансферлар Челси Эден Азар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ньюкасл" Бенитес билан келишувга эриша олмаяпти
14:59
"Тарихда шу кун" лойиҳаси. 2013 йилнинг худди шу куни Алекс Фергюсон "Манчестер Юнайтед"даги сўнгги ўйинни ўтказган
08:57
Расман! “Вулверхэмптон” клуби “Реал” ҳимоячисини ижарага олди
18:43