Тошкентда Равшан Дўрмонов хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтди

Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрийлари ва ногиронлари Бирлашмаси, Тошкент шахар кенгаши ташкилотчилигида  собиқ футболчи, Ўзбекистон чемпиони Равшан Дўрмонов хотирасига бағишланган футбол турнири ташкил этилди.



Кеча Тошкентдаги “Обод” стадионида турнирнинг финал дастури бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрийлари ва ногиронлари Бирлашмаси Тошкент шахар кенгаши, Ўзбекистон Қуролли Кучлари фахрийлари, Ўзбекистон Товар хомашё биржаси, Республика ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти, Тошкент механика заводи, “ИНТЕР СПОРТ” клуби ва тарбияланувчилари, УФА Тошкент шахар бўлими, Равшан Дўрмонов(мархум)нинг оила аъзолари ва дўстлари қатнашишди.

Равшан Дўрмонов Чоршанбиевич (1971 – 2018)

Ўзбекистон футболида ёрқин из қолдирган, 1994-йили футбол бўйича Хирасима шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпионлари Асад, Рустам Дўрмоновларнинг кенжаси Равшан(марҳум) Дўрмонов Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 1971- йил 4-март куни таваллуд топган.

Равшан Дўрмоновнинг футболдаги фаолияти:

1988-йил           “Сурхон” Термиз

1990-йил           “Нефтчи” Фарғона

1990-йил           “Динамо” Самарқанд

1991-йил           “Сурхон” Термиз

1992-йил           “Нефтчи” Фарғона

1992-йил           “Атласчи” Марғилон

1993-йил           “Сурхон” Термиз

1994-1995-йил   “АСК” Термиз

1996-1997-йил   “МХСК” Тошкент

1997-1999-йил   “Сурхон” Термиз

2000-йил            “Бухоро” Бухоро

2001-2002-йил   “Сурхон” Термиз

2003-йил            “Суғдиёна” Жиззах

2004-йил            “Шўртан” Гузар

2005-йил            “Хоразм-2003” Ўрганч

2006-йил            “Сурхон” Термиз

2010-йил Термиз шахрининг ”Термиз” футбол жамоасида бош мураббий бўлиб ишлайди.

Равшан Дўрмонов кейинчалик ўз фаолиятини болалар футбол мураббийи сифатида давом эттиради. Хозирги кунда Республикамизни кўплаб таниқли футбол клублари ва терма жамоаларимиз таркибида шогирдлари ўз жамоалари ва ватанимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда.

ЎФАнинг Тошкент шахри фахрийлари футбол чемпионатида мунтазам иштирок этиб “Интер”, “Полёт”, “Сардор” фахрийлар футбол жамоаларида фуболчи ва мураббий сифатида кўплаб совринларни қўлга киритди.











Ўқилган: 1978
Мозий юлдузлари Ўзбек футболи Хотира мусобақалари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Кун тарихи - 24 сентябрь
08:25
Александр Хомяков: Вазиятлар содир этишда устунликка эришдик
01:01
"Нефтчи": Стадионимизда таъмирлаш ишлари қизғин!
00:15