Почеттино: Бу мураббийлик фаолиятимдаги энг муҳим ўйинлардан бири бўлади

"Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино Европа чемпионлар лигаси 1/4 финал "Манчестер Сити" жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Манчестер Сити" – Европа ва Англиядаги энг зўр жамоалардан бири, шунинг учун ҳам жуда қийин бўлади.

Биз рақибни яхши биламиз, тайёргарлик кўриш учун вақт бўлди. Биз эртага ўйинни шиддат билан юқори суратда бошламоқчимиз. Кўрамиз, қандай уддалаймиз.

Ўйлашимча, бу ўйин менинг мураббийлик фаолиятимдаги энг муҳимларидан бири бўлади.

"Манчестер Сити" сўнгги сўнгги бир неча йил давомида ҳамма нарсани ютадиган жамоа ташкил қилди. Агар ҳозир барча совринларни ютиши мумкин бўлган жамоа бўлса, бугунга келиб бу "Манчестер Сити" деб ҳисоблайман.

Гвардиола билан рақобатлашиш? Биз бир-биримиз билан Испанияда ўйинчи бўлган пайтларимиз тўқнаш келганмиз ва бир нечта учрашувларда иштирок этганмиз (Гвардиола "Барселона" сафида, Почеттино эса "Эспаньол" таркибида ўйнаган). "Барселона"га қарши ўйнаш доим қийин бўлган.

Ўйлайманки, "Ман Сити" бизнинг футболни дадил ўйнашимизни яхши билади, олдинга борамиз, ўзимизни шиддатли тутамиз ва ўйинда асосий қаҳрамон бўлишга интиламиз. Эртага биз уларни ютишга ҳаракат қиламиз", - дейди Маурисио.

Ўқилган: 1221
Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Маурисио Почеттино Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ливерпуль" – "Порту": Таркиблар!
22:53
Нагелсманн – жамоасини ЕЧЛ плей-офф босқичига олиб чиққан энг ёш мураббий
12:02
Сон Ҳин Мин ЕЧЛда Шацкихнинг рекордини янгилади
00:46