"Локомотив" эртага оқ либосда ўйнайди

Эртага "Локомотив" Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тур учрашувини ўтказади. "Темирйўлчилар" Саудия Арабистонида "Ал Иттиҳод" клуби меҳмони бўлишади.


Бугун ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида ўйинолди митинг ташкил қилинди ва бунда бир қатор масалаларга ойдинлик киритиб олинди. Шунингдек, эртанги ўйинда жамоалар киядиган формалар ҳам аниқ бўлди. Шундай қилиб "Локомотив" эртага оқ либосда, мезбон "Ал Иттиҳод" эса ўзининг анъанавий сариқ-қора рангли либосларида тўп тепади.

Эслатиб ўтамиз, эртанги беллашув маҳаллий вақт билан 20:45 (Тошкент вақти билан 22:45)да бошланади. ОФК қарорига кўра бу ўйинни "Ал Иттиҳод" томошабинларсиз ўтказади, яъни стадионга мухлислар киритилмайди.

Ўқилган: 988
Локомотив Осиё Чемпионлар лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Бунёдкор" тарихий натижа қайд этди
15:44
“Пахтакор” – “Шабаб Ал-Аҳли” учрашувини Адҳам Муҳаммад Тума бошқаради
21:44
“Бунёдкор” ўзида “Аз-Завра”ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди
15:55