"Барселона" клуби "МЮ"га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди

«Барселона» клуби ЕЧЛ ½ финал илк ўйини доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши кечадиган баҳсда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар қайдномасини эълон қилди. Каталонлар бош мураббийи Эрнесто Вальлерде заявкага 22 футболчини киритди.

Ўйин қайдномасига киритилган футболчилар билан танишинг:

Дарвозабонлар: Марк-Андре тер Стеген, Яспер Силессен, Иньяки Пена.

Ҳимоячилар: Нелсон Семеду, Херард Пике, Самуэль Умтити, Клеман Лангле, Хорди Альба, Мурильо, Жан-Клер Тодибо.

Ярим ҳимоячилар: Иван Ракитич, Филиппе Коутиньо, Серхио Бускетс, Карлес Аленья, Артуро Видаль, Артур, Серхи Роберто, Малком.

Ҳужумчилар: Лионель Месси, Усмон Дембеле, Луис Суарес, Кевин Принс Боатенг.

«МЮ» – «Барселона» учрашуви 10 апрелдан 11 апрелга ўтар кечаси бошланади.

Барселона Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Юнайтед
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Аякс" - "Тоттенхэм" ўйинини ким бошқариши маълум бўлди
03:47
ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар эълон қилинди
04:41
“Аякс” ЕЧЛда “Бавария” ва “Реал”нинг рекордини такрорлади
15:37