"МЮ" – "Барселона" ва "Аякс" – "Ювентус" ўйинларига ҳакамлар тайинланди

ЕЧЛ ¼ финал илк баҳсларидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» – «Барселона» ва «Аякс» – «Ювентус» учрашувларига тайинланган ҳакамлар номи маълум қилинди.

«Манчестер Юнайтед» – «Барселона» учрашувини Жанлука Рокки бошчилигидаги италиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Филиппо Мели ва Маттео Пассери ёрдам беришади. Захира ҳаками – Даниэле Орсато.

Видеотакрорларда Массимилиано Иррати ва Марко Гвида ишлашади.

«Аякс» – «Ювентус» ўйинига испан ҳакамлари тайинланган. Баҳсни Карлос дель Серро бошқариб боради, унинг ёрдамчилари – Хуан Юсте и Роберто Алонсо. Захира ҳаками – Тасос Сидиропулос. Видеотакрорларга жавоб берувчилар – Алехандро Эрнандес ва Хуан Мартинес.

Ўқилган: 3846
Аякс Барселона Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Юнайтед Ҳакамлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

УЕФА Европа Премьер-лигаси ҳақида: Бу бизни албатта зериктиради. Чемпионлар лигаси – дунёдаги энг яхши мусобақа
13:46
Голландия термаси Миллатлар Лигаси учун якуний таркибни эълон қилди
12:58
УЕФА президенти: Қачон бу тўхтайди, уни ҳеч ким билмайди
19:34