"Бернабеу" стадиони "ҳувиллаб" қолмоқда-ми?!

Мадриднинг “Реал” клуби ишқибозлари ушбу мавсумда “Сантьяго Бернабеу”га ошиқишмаяпти. Шанба куни бўлиб ўтган “Эйбар”га қарши ўйинда трибунада кўплаб бўш ўриндиқлар кўзга ташланди.

Маълум бўлишича, ушбу баҳсга 50 3284 мухлис ташриф буюрган. Бу ушбу мавсумдаги энг паст кўрсаткич десангиз, адашасиз. “Реал” учун муваффақиятсиз ўтган мазкур мавсумда бунданда ёмон кўрсаткичлар қайд этилганди ва бунақаси анчадан буён қайд этилмаганди.

Январда бўлиб ўтган “Леганес”га қарши Кубок ўйинида бор-йўғи 44 231 томошабин келганди. Ла Лига 1-туридан ўрин олган “Хетафе”га қарши ўйинда эса 48 346 мухлис ўйинни стадиондан кузатганди, у вақтда жамоани Хулен Лопетеги бошқараётган эди.

31 март куни “Уэска”га қарши кечган ўйинда 81 044 мухлис сиғадиган ўйинга 49 293та одам келган, ушбу мавсум энг кўп мухлис (80 472) ташриф буюрган ўйин Кубок ярим финали доирасидаги “Барселона”га қарши баҳс бўлди.

Сўнгги уч мавсум билан таққослаганда “Бернабеу”даги ўртача мухлислар ташрифи 10 мингтага қисқарган.

Мавсум сўнггига қадар ушбу стадионда “Атлетик”, “Бетис” ва “Вильярреал” жамоалари меҳмон бўлишади. Сўнгги иккита ўйинда аншлаг бўлиши кутилмоқда.

Блоглар Реал Мадрид
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Катта кутиш ёхуд яна миллий терма жамоамиз ҳақида… ("ИнтерФутбол" блоги)
07:47
Акобир Тўраев: Катта жамоаларда ўйнашдан умид узганим йўқ ("ИнтерФутбол" блоги)
10:38
Шошилинч гол ёки энг тезкор голлар ҳақида... ("ИнтерФутбол" блоги)
06:11