Андрей Микляев: Шогирдларим берган кўрсатмаларимни деярли тўла адо этишди

“Сўғдиёна” – “Сурхон” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Қайд этилган натижа ҳамда жамоамиз кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди. Йигитлар ўйин олдидан берган кўрсатмаларни деярли тўла адо этишди. Асосан қарши ҳужумларга таянган ҳолда ўйин олиб бордик.

Жиззах жамоасининг асосан узун ва қисқа паслар орқали ўйнашини билар эдик. Бугун биз рақибга ўз дарвозамиз олдида хавфли вазиятлар юзага келтириш имконини берганимиз йўқ, - деди мутахассис. 

Ўқилган: 1506
Андрей Микляев Сурхон Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Июнь ойининг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди
17:24
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тожикистонга йирик ҳисобда ютқазди
22:16
Ўзбекистон термаси Беларусга ютқазиб қўйди
19:57