"Бавария" ўзида "Боруссия Д"га жавобсиз бешта гол урди ва биринчи ўринга кўтарилиб олди

Германия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган "Бавария" – "Боруссия Д" учрашуви ўз якунига етди. “Альянц-Арена”да кечган баҳсда мюнхенликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Танаффусга қадар майдон эгалари рақиб дарвозасини тўрт бор ишғол қилишди. 10-дақиқада Матс Хуммулс собиқ жамоаси дарвозасига гол урган бўлса, 17-дақиқада Роберт Левандовски ҳам шу ишни бажарди.

41-дақиқада Хави Мартинес ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Серж Гнабри жамоасининг тўртинчи голини урди.

Ўйин якунланиши арафасида мезбонлар бешинчи голни ҳам уришди, Левандовски 89-дақиқада дублини нишонлади.

Шу тариқа, “Бавария” очколарини 64тага етказиб олди ва “Боруссия”ни (63) ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Бундеслига, 28-тур

Бавария – Боруссия Д 5:0 (4:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 10 Хуммельс, 2:0 – 17 Левандовски, 3:0 – 41 Мартинес, 4:0 – 43 Гнабри, 5:0 – 89 Левандовски.

Бавария – Нойер, Зюле, Алаба, Хуммельс, Киммих, Коман (Рибери, 68), Мартинес (Горетцка, 77), Гнабри, Алькантара, Левандовски, Мюллер (Саншеш, 80).

Боруссия Д – Бюрки, Диалло, Пишчек (Вольф, 69), Загаду (Вайгль, 46), Аканджи, Санчо, Дилэйни, Бруун Ларсен, Витцель, Ройс, Дауд (Гетце, 62).

Огоҳлантиришлар: Загаду (40), Дилэйни (70), Левандовски (70).

Бавария Боруссия Д Германия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор-79" хотира турнирида иштирок этади
21:24
Клопп “Ювентус”дан тушган таклифга розилик бермади
18:07
ОАВ: Шомуродов “Ростов” билан шартномасини узайтирди
01:16
Евро-2020 саралаши. Украина битта кам бўлиб, Португалияни енгди
07:04