Ла Лига. Бугун 31-тур старт олади. Марказий ўйин: "Барселона" – "Атлетико"

Бугун Испания чемпионатининг 31-тур ўйинлари старт олади.

Бугунги дастурни “Жирона” ва “Эспаньол” жамоалари ўртасидаги Каталония дербиси очиб беради. Ўтган турда “Валенсия”га ютқазиб қўйган Мадриднинг “Реал” клуби ўз майдонида “Эйбар”ни қабул қилади.

“Валенсия” эса Мадридга сафар қилади ва “Райо Вальекано” билан баҳсга киришади. Кетма-кет 17 ўйиндан буён мағлубят нималигини билмай келаётган Марселино шогирдлари бугун тўртинчи ўринга кўтарилиб олишлари мумкин.

Турнинг марказий учрашуви Каталонияда бўлиб ўтади. Унда “Барселона” клуби энг яқин таъқибчиси “Атлетико”ни қабул қилади. Ўтган ҳафта кўк-анорранглилар “Вильярреал”га қарши кечган драматик баҳсда сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб мағлубиятдан қутутлиб қолишганди. Ўйин олди матбуот анжуманида Диего Симеоне: “бу чемпионлик йўлидаги сўнгги имкониятимиз” деб айтиб ўтди. Агар бу ўйинда “Барселона” ғалабага эришадиган бўлса. У ҳолда орадаги фарқ 11 очкони ташкил қилади ва “Барса” деярли чемпионликни нақд қилиб қўяди.

Эртага ҳам бизни бир қатор қизиқарли учрашувлар кутиб турибди. Еврокубоклар учун курашаётган “Хетафе” ва “Атлетик” клублари Мадридда тўқнаш келадилар. “Севилья” эса жон сақлаб қолишга уринаётган “Вальядолид” майдонига сафар қилади.

“Леванте” ўз майдонида турнир аутсайдери “Уэска”ни қабул қилса, “Реал Сосьедад” сафарда “Сельта” билан ўйнайди. Турни “Бетис” ва “Вильярреал” жамоалари ўртасидаги баҳс якунлаб беради.

Ўқилган: 2040
Атлетик Бильбао Атлетико М Барселона Бетис Вильярреал Испания чемпионати Реал Мадрид Реал Сосьедад Севилья Хетафе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича