Конор Макгрегор: Роналду 34 ёшда ҳам барчани руҳлантирмоқда ("ИнтерФутбол" блоги)

Яқинда UFСни тарк этаёт-ганини билдирган Конор МакГрегорнинг футболга бефарқ эмаслиги FIFA.com сайти уюштирган интервью давомида билдирган фикрларидан яққол сезилди. Омма эътиборини ўзига қаратишга иштиёқманд спортчи Роналду, Погба ва Ибрагимович ҳақида гапираркан, ўз навбатида, Сульшер «МЮ» бош мураббийи бўлишга лойиқ эканлигини қўшимча қилди. Қуйида унинг хорижлик ҳамкасбимиз билан шу ва бошқа мавзулар юзасидан бўлиб ўтган суҳбатини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

- Илгари ҳеч футбол ўйнаганмисиз?
- Албатта, ўсмирлигимда спортнинг бу турига қизиқардим. Ҳужум ёки ярим ҳимоя чизиғида ўйнардим. Ўша пайтда олган кўникмаларим - жамоавий иш, етакчилик, мақсад сари дадил интилиш, бор кучни сарфлаш ва тартиб-интизом - шубҳасиз, кейинги фаолиятимда асқотган.

- Собиқ мураббийларингиз агар аралаш яккакурашларда қатнашмаганингизда, сиздан яхшигина футболчи чиқиши мумкинлигини таъкидлашганди. Ўзингиз футболда юксак чўққиларни забт этиш имкони бўлгани ҳақида ўйлаганмисиз?
- Киши ўз мақсади сари дадил интилса, ишига содиқ бўлса, ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтишига ишонаман. Бу футболчи, шифокор, олим, астронавт ёки мусиқачи бўлишни хоҳлаган ҳар қайси йигит-қизга тааллуқли. Асосийси, ягона мақсад сари олиб борадиган йўлда тўхтаб қолмаслик керак.

- Қайси клублар ва футболчиларни кузатиб борасиз?
- «Манчестер Юнайтед»га бефарқ эмасман. Яқинда эски фотосуратимни топиб олдим: унга саккиз ёшлигимда «МЮ» либосини кийиб тушган эканман. Ушбу суратга қараганимда, ўғлимни кўргандек бўламан. «Юнайтед»даги ғалаба менталитети, клубнинг муваффақияти, у ердаги одамлар мени ўзига жалб этганди. Денис Ирвин ҳамда Рой Кин сингари ирланд афсоналари ўз касбларининг ҳақиқий фидойилари эдилар, шу орқали ғалабаларга эришишган. Айниқса, Рой Кин Европа футболида мен кўрган энг яхши ярим ҳимоячилардан бири бўлган. Унга қарши майдонга тушишга ҳозирланаётган рақиблар ўйин бошланмасиданоқ руҳан тушкунликка тушиб қолишарди. Ўшанда уларга сэр Алекс Фергюсондек афсонавий мураббий бошчилик қиларди. Шунчалик узоқ муддат мобайнида бундай муваффақият қозониш - ажойиб, мен ҳам шунга интиламан. Фергюсон аксарият ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, катта пул сарфламай, иқтидорли ёшларни юлдуз даражасига олиб чиққан. Сэр Алекснинг соғлиғини тиклаб, яна «МЮ» ўйинларини кузатгани стадионга келаётганидан хурсандман. У ва оиласига барча эзгу тилакларимни билдириб қоламан.

- «Юнайтед»нинг ҳозирги устози Оле-Гуннар Сульшер ҳақида қандай фикрдасиз?
- У ўзгача шахс. Ўйлашимча, Сульшер «МЮ» билан ажойиб тарзда ишламоқда, мазкур жамоанинг бош мураббийи бўлишга лойиқ инсон. Оле-Гуннарнинг ушбу клубга бўлган меҳр-муҳаббати, анъаналарини ҳурмат қилиши, унинг қўл остида футболчилар «Қизил иблислар» либосини шараф билан кийишаётгани шундоқ кўриниб турибди.

- Сульшер бу жамоада иш бошлаганидан буён қайси ўйинчилар сизда ёрқин таассурот қолдирмоқда?
- Поль Погба ва Маркус Рашфорд унинг бошчилигида нисбатан фаолликка эришмоқдалар. Бу ёш, қатъиятли, қўрқув нималигини билмайдиган футболчилар ўз салоҳиятларига ишонишади. Қаранг, Рашфорд 21 ёшда бўлишига қарамай, ўта масъулиятли лаҳзаларда «ПСЖ» дарвозасига белгиланган пенальтини амалга оширишга журъат топди.

- «Ювентус» ҳам Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида ажойиб «камбэк»ни амалга оширди. Жамоани руҳлантирадиган ўйинчи бор - Криштиану Роналду. У билан 2016 йилги учрашувингиз ўзига хос реклама сифатида қабул қилинганди. Португалиялик юлдузнинг «Юве»га ўтганидан кейинги фаолияти ҳақида нима дейсиз?

Давоми бор. Мақолани тўлиқ ҳолда шу ерда ўқийсиз!

 

UFF.uz Спорт Блоглар Конор Макгрегор Криштиану Роналду
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Яна Роналдунинг турмуш тарзидан “ҳикоя”ча ("ИнтерФутбол" блоги)
05:55
Дмитрий Михайлович блогида. ОФК Чемпионлар лигаси ўйини олдидан клуб рейтингларига назар ташлаймиз
05:15
Нега айнан осиёликлар? ("ИнтерФутбол" блоги)
04:49
Андрей Канчельскис: Ҳоким қўнғироқ қилиб "Бу футболчини эмас, мана бунисини таркибга кирит" дейиши мумкин ("ИнтерФутбол" блоги)
08:16