АПЛни тарк этган иккинчи жамоа номи маълум бўлди

“Фулхэм” клуби Англия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган баҳсда “Уотфорд”га ютқазиб қўйди (1:4).

Лондонликлар АПЛ доирасидаги сўнгги 14 ўйиннинг 13тасини бой беришди ва муддатидан аввал Чемпионшипга равона бўлишди.

Мусобақанинг ушбу мавсуми якунланишига беш тур қолганида “Фулхэм” 17 очко тўплаган ҳолда 19-ўринда бормоқда. Лигада жон сақлаб қолиш имкониятин тақдим этувчи 17-ўринда “Бёрнли” кетмоқда, 33 очко жамғарган жамоада битта захира ўйини ҳам бор.

“Фулхэм”ни айни дамда Скотт Паркер бошқармоқда. Мавсум давомида Клаудио Раньери ва Славиш Йокановичлар жамоада ишлашди.

Аввалроқ, 32 ўйинда 14 очко тўплаган “Хаддерсфилд” АПЛни тарк этиши маълум бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, “Фулхэм” ўтган ёзда трансферларга 100 млн фунтдан ортиқ маблағ сарфлаганди.

Ўқилган: 2288
Англия чемпионати Фулхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича