Икром Алибоевнинг голи ОЧЛ тарихидаги энг чиройли гол бўлишга даъвогарлар орасида ярим финалга йўл олди (Видео)

Осиё футбол конфедерацияси Осиё чемпионлар лигаси тарихидаги энг чиройли голни аниқлаш бўйича ўз сайтида сўровнома ўтказмоқда. Ушбу сўровномада ўзбекистонлик Икром Алибоевнинг голи ҳам қатнашмоқда. 

Унинг 2018 йил Тошкентнинг "Локомотив" клуби сафида "Ал-Ваҳда" дарвозасига майдон марказидан туриб киритган голи ярим финал босқичига йўл олди. Эндиликда Алибоевнинг голи финалга йўл олиш учун Сауд Ҳарирининг "Ал-Иттиҳод" - "Ал-Ваҳда" ўйинида киритган голи билан беллашади. Қуйидаги ҲАВОЛА орқали ҳамюртимиз Икром Алибоевнинг голига овоз беришингиз мумкин.
 
Иккинчи ярим финалда эронлик футболчи Андраник Теймуряннинг 2013 йил "Бурирам Юнайтед" - "Истиқлол" учрашувида киритган голи Абдулазиз Ал-Доусарийнинг  "Ал-Иттиҳод" - "Ал-Ҳилол" ўйинидаги голи билан беллашмоқда.
Икром Алибоев Осиё Чемпионлар лигаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Осиё Чемпионлар лигаси. Бугун "Локомотив" ўйнайди
08:36
ОЧЛ. “Ал Иттиҳод” – “Локомотив” ўйинига оид фактлар
16:13
ОЧЛ 3-тур. "Кашима" фантастик камбек билан ғалаба қозонди ва бошқа натижалар
19:16
Жалолиддин Машарипов: Мухлисларнинг қўллаши бизга қўшимча иштиёқ беради
01:56